1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Охират одамлари (танловга)

17:06 / 19.04.2017 2624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бошдан тошиб ётар ғамлари,

Деярли йўқ бўш қалмоққа дамлари,

Кўпи расво, ибодатда камлари,

Охират одамлари.


Канда қилар баъзан илиқ каломни ҳам,

Унутади баъзилари саломни ҳам,

Парво қилмай қилар баъзан ҳаромни ҳам

Охират одамлари.


Ота ғариб кўролмайин экканини,

Она санар қачон келиб кетганини.

Билмайдими қайтар дунё эканини,

Охират одамлари.


Гуноҳларга бошигача ботиб кетган,

Кўксидаги бир парча эт қотиб кетган,

Жойи чиқса виждонини сотиб кетган,

Охират одамлари.


Бозорларда қўрқмай урар тарозидан,

Ёлғони кўп ҳақиқатдан рост сўзидан,

Фахрланар гуноҳидан,ўз-ўзидан

Охират одамлари.


Судхўрликдан нон топади ҳалол билиб,

Насиҳатни тингламайди малол билиб,

Савоб ишни ортга сурар бекор билиб

Охират одамлари.


Минг йўлини топиб ташлар зинони ҳам,

Имкон топиб ечинтирса дунёни ҳам.

Шу ҳақида орзуси-ю,армони ҳам…

Охират одамлари.


Ароқни ҳам сувдай ичар ютунмайин,

Тебранади шамол урган дарахтдайин,

Хушбўй билар шишадаги бадбўй майин

Охират одамлари.


Фарзандин ҳам сўкиш билан тили чиқар,

Сўкишнинг ҳам кундан-кунга хили чиқар,

Ҳазил билманг, бу ҳазилнинг зили чиқар

Охират одамлари.


Яхшилик ҳам келмай қолар қўлларидан,

Нафси ўраб олган ўнг-у, сўлларидан,

Шайтонни ҳам оздиради йўлларидан 

Охират одамлари.


Аёллари эр билан тенг олишар,

Борда билмай, йўқда доим нолишар,

Ўзни ҳар куй, бозорларга солишар

Охират одамлари.


Таомданмас, семирарлар ғийбат қилиб,

Охиратни эслатсанг гар, ўтар кулиб,

Беғамликда юрар нени сабаб билиб,

Охират одамлари?


Ибрат олмай боқадилар қабрларга,

Ўйлайдими бораман деб қасрларга.

Кун келади биз келамиз шу ерларга

Охират одамлари.


Кун ўтказар, тавбани ҳам ортга суриб,

Ўйламайди ер остини, устда юриб.

Тавба қилинг, жон ҳалқумга келмай туриб

Охират одамлари!


Қабрларга ёруғ юзла, шод киргани

Кўпайтиринг Ўша кунга захирани.

Жаннатларда бирга юрсак шояд, қани

Охират одамлари!?


Мағфиратнинг энг олийси Ўзингда жам,

Авф эт, бандинг, ожиз Абдуллатифни ҳам…

Аллоҳ дейлик, ҳақ тарафга босиб қадам

Охират одамлари!!!


Абдулатифдан


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМАллоҳ таолога У зотнинг буюклигига мос ҳамду санолар бўлсин Ушбу мақолани ёзишдан ўзимни тийиб турган эдим. Сабаби ndash мақтаниш бўлиб, давоми...

2502 16:59 / 19.04.2017
Бу ҳафта менга дўстимдан бир мактуб келди. У давлат ишида, ўртача ойлик олиб яшайдиган инсон. У менга хатни ҳиссиётлари жўшиб, паришонхотирликда ёзибди. Хатида давоми...

2687 16:43 / 19.04.2017
1китобУшбу китобдаbull Ато ибн аби Рабоҳbull Омир ибн Абдуллоҳ атТамимийbull Урва ибн Зубайрbull Ар Робеъ ибн Хусаймbull Иёс ибн Муовия алМузанийbull Умар ибн давоми...

4225 16:30 / 19.04.2017
Умр тақсим қилувчи Аллоҳ..Ўлим бизга ўздан яқинроқ.Минг кутганинг келмай қолар гоҳ,Ўлим бевақт келмайди бироқ.Насиб қилмас баъзан йиғганинг,Дунёни деб ҳеч урмагин давоми...

4186 17:14 / 19.04.2017