1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Пайғамбаримга муҳаббат

15:56 / 19.04.2017 4464 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келди ҳаёлимга бир ажиб ҳикоят,

Қилган эди уни Ваҳб2 ривоят.                                

Бани Исроилда бир осий бор эди: 

Юз йил исён қилди, жуда зулмкор эди.

Умри тугаб, жонин Ҳаққа топширди,

Денгиз кўпигидан гуноҳларин оширди.

Қавм деди: “Бу осийни кўммоқ- айбдир,

Бунга жаноза, кафан ҳам ҳайфдир”.

Улоқтирдилар кимсасиз ахлатхонага,

Бормадилар ҳолин сўраб мотамхонага.

Аллоҳ туширди дарҳол Мусога ваҳий

Қавминг ундоқ қилмасинлар қилгин наҳий.

Шунда Мусо: “Ё Роббий, у зулмкор эди,

Қавмим ундан норизо”,—деди.

Аллоҳ айтди: “Унда бир маҳбуб амал бор,

Қилай ундан сен ва қавминг хабардор”.

Тавротни очиб кўрса, Муҳаммад исми

Тўларди муҳаббат ила жисми.

Ўпарди, саловот айтиб Муҳаммад исми,

Шу боис гуноҳларин кечирдим.

Номаи аъмолидан хатоларин ўчирдим.

Бани Исроилдаги осий бир уммат

Кўрсатди Пайғамбаримга олий ҳурмат.

Шул сабабдан эришди мағфиратга.

Йўл олди ҳузур ила охиратга.

Бошқа уммат вакили эришди шундоқ офиятга:

Уммат бўлатуриб эришмасак, қолурмиз уятга.

Биз ҳам кўрсатайлик у зотга эҳтиром.

Сукунат нозил бўлсин, қалблар олсин ором.

Даъво қилсангиз муҳаббати Аллоҳ

Деди каломида “Фаттабиъууниий юҳбибкумуллоҳ”3

Қилинг Пайғамбаримга эҳтиром, таъзим,

Мақталгандир “Иннака лаъалаа хулуқин аъзийм”4


* * *

Шеър муаллифи: Андижон шаҳар “Ҳазрати Билол” жоме масжид имом хатиби Ровшан Бахтиёр ўғли

______________________________________________________     

2 Ваҳб ибн Мунаббиҳ ибн Комил ибн Сийж ибн Зии кибор. Куняси Абу Абдуллоҳ 34 ҳ.с, 654 м.с да Усмон розияллоҳу анҳу халифалик пайтида Санъода туғилган.Тобеинлардан. Муаррих, қадимги китоблардан хабардор, хусусан, исроилиётларни кўп ривоят қилган. Вафотида ихтилоф бор (110, 113) 114 ҳ.с, 732 м.с да в.э.  

3 Оли Имрон сураси, 31-оят. Маънолар таржимаси юқорида ўтди.

4 Қалам сураси, 4-оят. Маънолар таржимаси қуйида келади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу воқия бир биродаримизни ҳаётида содир бўлган хақиқатдир. У шундай ҳикоя қилади... Мен бир оддий мусулмонман. Ибодатларим узуқюлиқ бўлсада, Аллоҳга итоат давоми...

2807 14:55 / 19.04.2017
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни йиғлатган воқеъаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун дуо қилиб, уларга меҳрибонлик билан давоми...

5577 15:42 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳга солавату саломлар бўлсин, У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Биз мусулмонлар қанча давоми...

2561 15:25 / 19.04.2017
Нафсинга айт эй муқтадий, ўзини тийсин.Унга фалон, фалонни олиб бераман.Тилингга ҳам айт, ширин сўзласин.Ошига наввотлар солиб, бераман.Кўзингга ҳам айт давоми...

5086 15:53 / 19.04.2017