1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (28-қисм)

12:02 / 18.04.2017 3915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

141. Сабр – ҳаётнинг "қулоғи"га: "Модомики, Аллоҳ мен билан бирга экан, ҳаргиз енгилмайман" деб шивирлашингдир.

142. Баъзи одамларнинг ҳаётингдан чиқиб кетиши кўпинча Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, буни вақт ўтиши билан тушуниб етасан.

143. Ниятингни яхшила, Аллоҳ ҳолингни яхшилайди. Бошқага яхшиликни хоҳла, сенга ўзинг ўйламаган томондан яхшилик келади. Бошланишларни гўзал қил, ниҳояларда бахтиёр бўласан.

144. Ақлингнинг кўплиги сенга нисбатан ҳасадчиларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Қалбингнинг софлиги сенинг дўстларинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

145. Зиёнга учраш, йўқотишнинг энг оғири тури – жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ерчалик бўлиши, аммо у ерда бизга жой бўлмаслигидир. Ё Аллоҳ! Бизни жаннат ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амал ила ризқлантир!


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғурурга кетиш номли оғир ахлоқий дарддан халос бўлишнинг давоси уч нарса ақл, илм ва маърифатдан иборат. Ақл. Ақл бандага Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан давоми...

2347 19:00 / 18.07.2022
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири кибр ва манманликдир.Кибр ва манманлик бир бирига яқин ва ўхшаш салбий давоми...

21069 05:00 / 28.02.2017
МУСУЛМОННИНГ ҲАҚЛАРИҲар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир. Баъзиларни амал қилиш учун ўрганиб чиқамиз.Абу Ҳурайра розияллоҳу давоми...

3202 05:00 / 28.02.2017
Дуо гўзал ибодатдир Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар .Жаннатда юзта даража бор. Икки даражанинг ораси давоми...

3353 05:00 / 06.03.2017