1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Воизлик (дарслар)

8-дарс: Руҳий тўсиқлар

11:48 / 18.04.2017 3885 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.Ҳаё.
2.Ҳақ ва ҳаё.
3.Уятчанлик сабаблари.

Инсонни ўз қалбидаги нарсани хитобий тарзда ифода қилишдан ман қиладиган тўсиқ ҳаёдир, яъни уялмоқликдир. Ҳаёнинг келиб чиқишига кўп нарсалар сабаб бўлади. Лекин қуйида асосий икки сабаб ҳақида сўз юритилади:
Биринчи сабаб. Инсон хилқатида табиий ҳаёни мавжудлиги. У ҳаё Аллоҳ таоло инсон табиатига жойлаб қўйган ҳаёдир. У эркак кишида ҳам, аёл кишида ҳам бор. Лекин аёлларда нисбатан кўпроқдир. Бу ҳаё уларда иффат, поклик ва ҳимояланиш воситасидир. Ҳаё ҳақида жаноби Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Ҳаё ва иймон бир-бирига жуда ҳам яқиндир. Уларнинг бири инсонни тарк этса бошқаси ҳам кўтарилади ".

Ҳақ ва ҳаё

Шундай чиройли сифатларга эга бўлса ҳам, ҳаё мусулмон одамнинг ҳақни гапиришлигидан тўсмаслиги керак. Чунки ҳақни гапириш энг самимий ҳаёдир. Бу ҳаёнинг олдингисидан фарқи ушбу ҳаё Аллоҳ таолодан ҳаё қилишдир. Аллоҳ таоло бу қоидани ўзини мана бу сўзи билан мустаҳкамлайди.
"Аллоҳ чивин, балки ундан ҳам "юқори" нарсалар ҳақида зарбул масал айтишдан уялмайди". (Бақара сураси 26 - оят).
Шунга қарамасдан бу ояти каримада чивин, ҳатто ундан ҳам кичикроқ нарсани мисол келтиришдан уялмаслигини баён қилмоқда. Парвардигори олам ҳақни айтишдан уялмайдиган зотдир. Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам инсонлар ичидаги энг ҳаёли инсон эдилар. Ҳадисда келишича у зот чодири ичидаги иффатли қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Шу билан бирга буюрилган нарсани очиқ-тиниқ қилиб етказар эдилар.
У зотнинг ҳаёлари пайғамбарлик вазифаларини етказиш, омонатни бажариш, натижаси қандай бўлишдан қатъи назар ҳақ билан бирга бўлишдан ман қилмаган эди.
Иккинчи сабаб. Инсон кейинчалик ўрганиб, ўзи тарафидан эгалланган ҳаё - ҳаёи муктасабдир. Ислом фаолиятининг бошиданоқ болалар тарбиясига ҳатто улар ҳаётга келмасларидан аввалроқ аҳамият беришга, ҳаётга келганидан сўнг эса гигиеник саломатлик тарафдан нормал, ёмон тарбия оқибатида ҳосил бўладиган руҳий муаммолардан холи тарбия беришга буюради.
Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари биз учун мана шу ўринда равшан бир нур, шифо берувчи малҳам, йўл бошловчи пешводир. Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг болалар тарбиясига берган аҳамиятлари, улар билан қилган ҳазил-мутойибалари, у зотни йўлларини равшан қилиб берадиган бошқа ишлар бизларга намунадир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Имконият қидириш. 2. Аллоҳнинг пайғамбаридан ибрат. З. Вазиятни ҳис этиб туриш.Мусо алайҳиссалом пайғамбарликни қабул қилиб олдилар. Лекин у кишида рисолатни давоми...

4268 11:53 / 18.04.2017
1.Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз.2.Ёлғон тўқувчининг жойи дўзах.3.Омонатдорлик амалларнинг сараси.Нотиқликда омонатдорлик катта аҳамият касб этади. Ҳар бир давоми...

3858 11:52 / 18.04.2017
1.Нотиқнинг руҳий хусусиятлари.2.Нотиқнинг ўзига ишончи.3.Нотиқлик психологияси.Нотиқнинг руҳий хусусиятлариВоизлик каби ўзўзига бўлган ишонч, мувозанатни жалб давоми...

4201 11:50 / 18.04.2017
1.Ақлсизлар.2.Илм ва ақл тақозоси.3.Ҳиссиёт.quotЎзида йўқ одам бировга беролмайдиquot деган инкор қилинмайдиган қоида бор. Нотиқдаги иймон ҳарорати заифлашгани сари давоми...

4004 11:51 / 18.04.2017