1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (26-қисм)

14:49 / 11.04.2017 4213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

131. Саодатнинг тўрт қоидаси:

1. Сенинг ҳаққингда ҳар қанча хато қилса ҳам, ҳеч кимни ёмон кўрма!

2. Шаънинг ҳар қанча юксак бўлса ҳам, оддий яша!

3. Бало ҳар қанча кўпайса ҳам, яхшиликни кут!

4. Ҳатто оз нарсага эга бўлсанг ҳам, кўп эҳсон, садақа қил!

132. Сени намозга бошламайдиган қадамлар жаннатга ҳам бошламайди!

133. Кўп ҳолларда Аллоҳ сендан сен хоҳлаётган нарсани манъ қилади. Сенга ўзинг муҳтож бўлиб турган нарсани бериши учун шундай қилади.

134. Қалбларнинг энг афзали: содиқ қалбдир. Одамларнинг энг афзали: сени Аллоҳ розилиги йўлида яхши кўргани учун сени унутмайдиган кишидир. Кунларнинг энг афзали: гуноҳсиз ўтказган кунингдир. Ҳадяларнинг энг афзали: сени дуо қилиш учун кўтарилган қўллар бўлиб, сенинг бундан хабаринг йўқ.

135. Қаерда бўлсанг ҳам, агар юзингни Роббинг тарафга бурмасанг (қиблага юзланмасанг, намоз ўқимасанг), ҳақиқий хотиржамлик ва чинакам саодатни ҳаргиз топа олмайсан. Бас, шундай экан, Аллоҳга яқинлаш, бахтли бўласан.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,. . Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4049 13:30 / 04.07.2020
. ,. .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абзодан, у отасидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тонг оттирсалар, .Асбаҳнаа давоми...

2648 14:07 / 18.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди, балки давоми...

3161 05:00 / 01.03.2017
Мазкур сабаблар ўнтадир 1. Қуръони Каримни тадаббур ила, маъноларини фаҳмлаб қироат қилиш. 2. Фарз ибодатларни тугал қилгандан кейин нафл ибодатлар ила Аллоҳ давоми...

1426 19:00 / 09.07.2023