1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Томонларни яраштириш учун қилинадиган амал ва дуолар

11:05 / 11.08.2019 22917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда бир-бирига душман бўлган ва бир-биридан нафратланганларни яраштирилгани ҳақидаги оят мавжуд. Бу оят нозил бўлиши ўз тарихига эга.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Ясриб (ҳозирги Мадина) шаҳрида бир-бирига душман бўлган Авс ва Хазраж қабилалари истиқомат қилган.

Мадинада яшаётган бошқа қабилалар бир томонни танлаб, уларнинг иттифоқчиси бўлишга мажбур эдилар.

Авс қабиласини Бану Назир, Бану Қурайза яҳудий қабилалари ва арабларнинг Мунайза бадавий қабилалари қўллаб-қувватлаган бўлса, Хазраж қабиласини эса бошқа яҳудий ва бадавий қабилалар қўллашган.

Энг кўп қон тўкилишига сабаб бўлган жанг Буос ёнида содир бўлган эди ва унда Авс қабиласи ғалаба қозонган. Жанг пайтида иккала қабила сардори ҳалок бўлган.

 Исломни қабул қилгач, қабилалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ҳимоя қилишга сўз бердилар ва ҳижратдан кейин улар орасидаги душманлик ҳам тўхтатилди. Кўп йиллик қарама-қаршилик ва душманликка қарамасдан улар ярашиб олдилар. Шундай қисқа фурсат ичида ярашиш, нафратнинг дўстликка алмашиши, яраша олмайдиган душманлар жипслашиши ақл бовар қилмайдиган ҳодисадир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалари Аллоҳнинг бандалари қалбларидаги нафратни ўзаро меҳрга айлантириш мўъжизасининг гувоҳлари бўлишди.

Аллоҳ таоло Қуръонда:

«Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштиргандир. Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.» (Анфол, 63).

Инсоният тарихида турли халқлар, қабила-уруғлар ва миллатларни Исломчалик бирлаштирган тузум ёки мафкура йўқ. Бўлмайди ҳам. Кишилар қалбидан Ислом муносиб ўрин олган жойларда ва замонларда миллатчилик, маҳаллийчилик, тарафкашликнинг салбий кўринишлари тамоман йўқолган. (Бу масалалар халқлар бошига битган бало бўлгани ҳаммага маълум.) Чунки Ислом биродарлиги ирқ, насаб, тил, қабила, қавм асосида эмас, Аллоҳга бўлган муҳаббат асосида бўлади.

Ушбу оятдан оддий, аммо энг муҳим хулоса чиқариш мумкин: ўзаро душманлик қилаётган мусулмонларни яраштириш ниятингиз бўлса, буни Аллоҳ таолодан сўранг. Фақат У қалбимизга нур киргиза олади. Чин дилдан қилинган дуогина инсон қалбида меҳр ва муҳаббат уйғота олади. Биродарлар, ака-укалар, эр-хотин ёки бошқа оила аъзолари ўртасида нафрат бўлса, Аллоҳга дуо қилишгина уларни яраштириб қўяди.

 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нафратдан қутилиш ва ярашиш учун қуйидаги дуони ўқишни буюрганлар:

«Аллоҳумма аллиф байна қулубина ва аслиҳ зата байнина, ваҳдина субулас-салами ва нажжина миназ-зулумати илан-нур».

«Аллоҳим, қалбларимизни бир-бирига унсу улфат қилиб боғлагин, бир-биримизга муомаламизни яхшилагин! Бизни саломатлик, омонлик йўлидан бошлагин ва зулматдан нурга чиқаргин!» 

«Роббанажъал афидатан минан нааси таҳви илайна».

«Аллоҳим, инсонларнинг қалбини бизларга нисбатан меҳр-муҳаббат ила тўлдиргин!»

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозир ёз фасли. Ҳамма ўзини ҳавоси салқин бўлган дам олиш масканларига урган. Шундай жойларга борганлар у ердаги манзарани яхши билишади. Дам олишга оилавий ёки давоми...

4485 17:00 / 26.07.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Бакр уни Баҳрайнга юбораётиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа ҳақида ёзиб давоми...

1900 10:30 / 18.05.2020
тўртинчи мақола14. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмат аломатларини гапираётганларида .Токи илм қабз қилинмагунча, деган гапни ҳам айтганлар.Афсуски, давоми...

1002 15:00 / 22.10.2020
1. Маййитнинг бобоси унинг отаси туфайли ҳажбга учрайди. Шунингдек, яқин бобо узоқ бобони тўсади.2. Маййитнинг ота бир, она бир акаукалари унинг отаси, ўғли ва ўғил давоми...

1382 09:10 / 01.10.2019