1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (дисклар)

"Ҳадис ва Ҳаёт" 37-жузи (MP3)

18:33 / 07.04.2015 4869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" 37-жузи (MP3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Адаб» номли 37-жузи ёзилган аудиодиски. Мантларни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳумуллоҳ ўқийдилар.


    Эътиборингизга ҳавола этилаётган аудиокитоб «Адаб» деб номланади. Бизнинг тилимизда «одоб» тарзида талаффуз қилишга одатланиб қолинган арабча «адаб» сўзи аслида «маъдаба» ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамлар даъват қилинган зиёфатни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маънавий «маъдаба», яъни зиёфат бўлгани учун шу номни олган.
      Ҳозирги кунда ғарб маданияти таъсирида «одоб»ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун, «овқатланиш одоби» дейиш ўрнига «овқатланиш маданияти» дейилади.
Одоб масаласини инсоният тарихида тўлақонли равишда Ислом бошлаган, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Исломда кишининг ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор. «Дунёдаги одобга бағишланган асарларнинг асосийлари ва кўпчилиги Ислом халқлари вакиллари томонидан ёзилган» деган гапда заррача муболаға йўқ.
    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини жамловчи китобларимизнинг ҳар бирида «Китобул адаб» номли ички китоблар бор. Уларда одобга оид ҳадиси шарифлар келтирилади. Бундан ташқари, муҳаддисларимиз одобга бағишланган алоҳида китоблар ҳам таълиф қилганлар. Бунга мисол қилиб, буюк ватандошимиз, мўминларнинг ҳадис бўйича амири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг «ал-Адабул Муфрад» китобларини келтириш мумкин.
    Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи шоҳ асарлари «Ал-Жомеъус Саҳиҳ»да «Китобул адаб»га ўрин берганларига қарамай, бу масалани ўта аҳамиятли билганларидан алоҳида китоб қилишга ўтганлар. У киши «ал-Адабул Муфрад» китобида турли одобларга оид бир минг уч юз йигирма иккита ҳадиси шарифни олти юз қирқ тўртта бобда келтирганлар.
Мусулмон адиблар ҳам бу масала бўйича кўплаб асарлар битганлар. Уларнинг ичида энг машҳурларидан бири имом Мувардийнинг «Адабуд-дунё вад-дин» китобидир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва ҳаёт 37-жуз» (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2015
Ҳажми: 6 соат 06 дақиқа


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4652-сонли хулосаси асосида тайёрланди


Ушбу аудиокитобда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

01. Кириш
02. Изн сўраш ҳақида
03. Изн сўраш бегона назар тушмаслиги учундир
04. Зарурат учун қараш жоиз
05. Ҳаммом ҳақидаги ҳадис
06. Салом бериш ҳақида
07. Аввал салом, кейин калом ва аҳлга салом бериш
08. Болалар ва аёлларга салом бериш
09. Саломни етказиш
10. Саломдаги макруҳ нарсалар
11. Аҳли китобларга салом бериш
12. Салом бериш ва алик олишнинг ҳукми
13. Аҳли ҳавога салом йўқ
14. Ёзиш ва унинг одоблари
15. Ким бир қавмнинг тилини ўрганса, уларнинг шарридан эминда бўлади
16. Аҳли фазллар учун ўриндан туриш
17. Одамларнинг мартабасига қараб муомала қилиш
18. Қўл олиб сўрашиш
19. Қучоқлашиш
20. Қўл ёки оёқни ўпиш
21. Баданни ва икки кўз орасини ўпиш
22. «Фалончига марҳабо!»
23. «Лаббайка ва саъдайка!»
24. «Ота-онам сизга фидо бўлсин!»
25. «Аллоҳ сени сақласин!»
26. «Аллоҳ сени кулдирсин!»
27. Мажлислар одоби ҳақида
28. Макруҳ ўтириш
29. Яширин (махфий) суҳбат
30. Акса уриш ва акса урувчига тилак билдириш
31. Акса урганга тилакнинг адади
32. Зиммийга тилак тилаш
33. Аллоҳ аксани ёқтиради, эснашни ёқтирмайди
34. Аллоҳ таолога энг маҳбуб исмлар
35. «Абулқосим» кунясини олиш жоиз эмас
36. Наҳий қилинган исмлар
37. Гўдакка исм қўйиш ва танглайини кўтариш
38. Хунук исмни гўзал исмга ўзгартириш
39. Лақаб ва куня
40. Исмни қисқартириб чақириш жоиз
41. Шеър, қўшиқ ва шу кабилар ҳақида
42. Набий алайҳиссалом буни мисол учун айтганлар
43. «Шеърнинг ҳикматлиси ҳам бор»
44. Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларида шеър айтиш
45. Гапни кўпайтириш қораланган, гапни қисқаси мақталган
46. Сарбоннинг хиргойиси ва қўшиқ
47. Нарда ва каптар ўйнаш ҳаромдир
48. Мубоҳ ўйинлар
49. «Аммо баъд» деган сўз
50. «Заъаму» деган сўз
51. «Шўринг қурсин» деганлари
52. «Қўлинг қурсин» деганлари
53. Бировнинг бировга «Жим бўл!» дейиши
54. Ҳожа «қулим» демасин, қул «Роббим» демасин
55. Замонни сўкманглар
56. «Кўнглим ифлос бўлди» дема. Узумни «карм» деманглар
57. «Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа» дема
58. Нарсаларнинг яратилиши ҳақида
59. Бани Одамнинг табақалари

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадис ва Ҳаёт 13жуз МР3 .Никоҳ, талоқ ва идда,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Никоҳ, талоқ ва идда, давоми...

5881 15:32 / 07.04.2011
Ҳаж китоби МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ҳаж китоби, деб номланган аудио диск. Исломдаги беш рукндан бири бўлмиш ҳаж ибодати жуда ҳам улуғ давоми...

5398 15:58 / 07.04.2011
Тафсири Ҳилол 25пораси МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Тафсири Ҳилол, китобининг 25пораси аудио дастури. .Тафсири Ҳилол, давоми...

2601 17:02 / 07.04.2011
Ҳикматли дунё 4қисм DVD.Ҳикматли дунё, диниймаърифий дастурининг навбатдаги .Васатия ndash ҳаёт йўли, деб номланган сони видеотасвирга туширилди.Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

2706 17:33 / 07.04.2011