1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фикр дурдоналари (22-қисм)

11:03 / 01.04.2017 4359 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

111. Чин дўстлар билан боғлиқ уч нарса бўлади:

1. Ундай дўстларни топиш қийин бўлади.

2. Ундай дўстларни тарк этиш қийин бўлади.

3. Ундай дўстларни унутишнинг иложи бўлмайди.

112. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қайси бир шахс Аллоҳнинг унга берган неъматини кўриб, "Алҳамдулиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳаат" (Аллоҳга ҳамд бўлсин, Унинг берган неъмати билан солиҳ амаллар мукаммал бўлади) деса, Аллоҳ уни бой қилади ва унга неъматини зиёда этади".

113. Сермулозаматликда муболаға қилма, тағин нифоқ қудуғига тушиб кетмагин! Очиқчасига гапиришда муболаға қилма, тағин уятсизлик ботқоғига ботиб қолмагин!

114. Эмадиган гўдак Мусо алайҳиссалом заифликнинг чўққисида бўлсалар ҳам сувга ғарқ бўлмадилар. Фиръавн куч-қувватли бўлса ҳам денгизга ғарқ бўлди.

115. Ишингни Холиққа топшир ва хотиржам бўл. Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа нарса ҳаргиз сенга етмайди.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1984 йилги ЛосAнжелес Олимпиадасининг дзюдо мусобақаси финалларидан бири олимпия тарихида ўзгача из қолдирган. Ўшанда мисрлик Муҳаммад Али Рашван жароҳат олган давоми...

3271 13:30 / 14.01.2020
Хатна қилиш таъкидланган суннатлардан ҳисобланади. Ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом Хатна қилиш эркакларга суннат, аёлларга икромдирrdquo деганлар. Имом давоми...

5142 21:06 / 31.10.2018
Эрхотин орасидаги хилофни бартараф қилишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия қилинади1. Аввало муаммо ҳақиқатда ҳам хилоф даражасига бориб етганми ёки давоми...

3145 19:00 / 22.05.2021
таржимаи ҳолСамарқандда давом этаётган .Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусидаги халқаро конференциянинг мартабали давоми...

2098 09:03 / 05.03.2020