1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (21-қисм)

10:36 / 30.03.2017 4253 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

106. Луқмони ҳаким дедилар: “Солиҳа аёл бамисоли подшоҳнинг бошидаги тож. Ёмон аёл бамисоли қари одамнинг орқасига ортилган оғир юк”.

107. Тоғларнинг чўққисига олам сени кўриши учун эмас, сен ўзинг оламни кўриш учун чиқ!

108. Мен ҳеч кимни, ҳатто мени хўрлаган, мени ташлаб кетган дўстларимни ҳам ёмон кўрмайман. Лекин энди уларни ёнимга қайта қабул қилолмайман.

109. “Эй, Раббим! Мени ва ота-онамни мағфират этгин!” деган дуони кўп қил! Чунки, бу дуо учта ибодатни ўзида жамлайди:

- дуони;

- ота-онага яхшиликни;

- истиғфорни.

110. Муҳаббатдаги энг гўзал нарса бу – ишончдир. Бирга кексаямиз, бирга ҳурсанд бўламиз, бирга йиғлаймиз, йиллар ўтса-да, бир-биримизга нисбатан вафодорлигимизча қоламиз.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввало ғийбатчи қиладиган ғийбати туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак.Шунингдек, унинг савоблари ғийбат қилинган одамга олиб давоми...

3242 14:00 / 27.02.2021
1. Манманлик гуноҳларни унутишга ва тавбани кечиктиришга олиб боради.2. Манманлик тоатларни озайтиришга ва уларда нуқсонга йўл қўйишга олиб боради.3. Манман давоми...

2645 19:00 / 10.04.2022
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири бахилликдир..Бахиллик, луғатда карамлилик ва сахийликнинг зиддидир.Уламолар давоми...

2778 19:00 / 18.04.2022
Аллоҳ таоло Муҳаммад сурасида марҳамат қилади .Агар сиздан уларни сўраса, қийнаса, бахиллик қиласизлар ва кекларингизни чиқарур, 37оят.Аллоҳ таоло Ўзи яратган давоми...

3002 19:00 / 23.04.2022