1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Биродарлик ришталарини сақлаш!

16:46 / 27.03.2017 2796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлинглар, барчангиз Одамнинг фарзандларисиз, Одам эса тупроқдандир. Арабнинг ажамдан устунлиги фақат тақводадир. (Ҳазрати Муҳаммад)


Инсонлар сенинг ё динда биродарингдир ёки хилқатда шеригингдир. (Ҳазрати Али)


Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз.(Оли Имрон сураси, 103-оят)


Эҳ, Аллоҳ Расулининг қўлидан тутганингда эди. У зот араб ва ажамни бирлаштириб дўсту биродар қилган бўлар эдилар. Қора танли бўлсин, сариқ танли бўлсин, барчасини дўсту-биродар қилган эдилар.

Биродарлик, бу – барча барварига Аллоҳга боғланишидир.

Биродарлик, бу – қўлларнинг Аллоҳнинг ипини маҳкам тутишидир.

Биродарлик, бу – Расулуллоҳнинг байроқлари остида тўпланишдир.

Биродарлик, бу – барчани жаҳаннам оловидан қутқаришдир.

Биродарлик, бу – барчага жаннатга еталашдир.

Биродарлик, бу – барча тенг Қуръонга тобеъ бўлишидир.

Мусулмонлар биродардан бошқа ким бўлишлари мумкин?

Бир мусулмоннинг мусибати бошқа бир мусулмонга қандай севинч бўлиши мумкин?

Бир мусулмон қийналар экан, бошқа бирининг ичи қандай қилиб қон йиғламаслиги мумкин?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлинглар», деб турганларида мусулмонлар қандай бу хитобга қулоқ бермаяптилар экан?!

Бу хитобга қулоқ тутилмас экан, маҳшарда бу хитоб соҳибининг муборак юзларига қандай қаралиши мумкин?

Шундай экан, Аллоҳга боғлан, Унинг ипини тут. Биродарларинга нисбатан қалбингда фақат севги, севги ва севги бўлсин.

Нафратни ҳаётинг, хаёлингдан чиқариб ташла, ғазабни юрагингдан чиқар, ғийбатдан тилинга танаффус бер, биродарингнинг гўштини чайнама. Қара, қандай ҳам оғир келди, шундай эмасми?!

Сўкма, ҳақорат қилма, обрўсини поймол қилма, қўлингни хеч кимнинг қонига булама. Чумолига ҳам озор бериш мумкин эмас экан, инсоннинг қонини қандай қилиб тўкиш мумкин?

Қалбингга қара, Аллоҳ уни биродаринг учун илиқ қилган эди ку, ҳамон шундай турибдими?

Ҳамон Аллоҳнинг раҳматидан асар қолганми?

Ёки уни қишларнинг шиддатли совуқлари олдими? 

Ёки у Расулуллоҳдан узоқдаги мавсумлар аёзида қолиб кетибдими? 

Ахир, Аллоҳ, сени бир оловнинг чўғи бўлишдан  қутқарган эди-ку?

Қалбингга қара, ўша чўғ яна пайдо бўла бошламаяптими?

Яхши кўр, кечиримли бўл! Дунё абадий эмас! Абадийликдан фақат дўстлик қолсин, биродарлик қолсин!

Совуқот совуқотганлар билан бирга, ён ёнётганлар билан, оч бўл очқолганлар ила. Мусибатларига шерик бўл, уларнинг мусибатларини камайтир, севинчларга ўртоқ бўл, севинчларини кўпайтир. Борадиган жойингга ҳар доим яхшилик олиб бор. Турган жойингда доимо раҳмат бўл, хеч кимни алдама, биродар бўлсанг, биродарликни бил ва унга риоя эт!

Биродарлик Аллоҳнинг қонунларидан биридир. У қонунга Аллоҳнинг элчиси бўйсунуб яшаб ўтдилар. Олдингда тоғу тошларни севган, Уҳудни севган, Ҳажарул Асвадни ўпган, Ҳарамнинг дарахти, гули ва қушларини ҳимоя қилган бир раҳмат пайғамбари бор. Энг яқинларини қатл қилганларни, амакисининг жигарини парчалаганларни биродарлари орасига олган буюк қалб соҳибининг ортидасан. Юрагингни Пайғамбар юрагига қаратиб созла, ашийратингни ажратма, ирқингни, рангинингни устун билма, арабнинг ажамдан хеч қандай устунлиги йўқдир. Афзаллик фақатгина Аллоҳга яқин бўлиш биландир, афзаллик инсон бўлиш биландир. Дунё иқтидорини биродарликдан афзал кўрма! Уришма, ҳақорат қилма, сўкма, ғазабингни ют, гина билан юрагингни кирлама! Зулм қилма, ҳасадни йўқот, кибрдан воз кеч! Ҳеч кимни паст кўрма, оёқ ости қилма, кўз-қош ишорати билан ҳам биродарингнинг ҳаққини поймол этма! Ҳасадгўйликдан сақлан, хусумат ва адоватни йўқот, асло бўҳтон қилма! Ҳеч бир инсоннинг моли ёки жонига кўз олайтирма, қўлингни ва тилингни сақла! Ҳеч бир миллатни, элатни масхара қилма. Айтчи, бир миллат ёки элатнинг ҳаққини адо қила оласанми! Маҳшар куни бир элат келиб, ёқангга ёпишса, уларни рози қила оласанми? 

Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.

 Эй иймон келтирганлар ! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир... (Ҳужурот сураси, 10,11-оятлар)


(Албатта масхара ёмон одат бўлиб, жамият аъзолари 

ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлади. Бир одам иккинчисини масхара қилса, камситса, устидан кулса, албатта, масхара қилинган одамнинг аччиғи чиқади, у ҳам масхара қилувчига ўзига яраша жавоб беришга уринади. Орада низо-жанжал чиқади, ижтимоий алоқалар бузилади ва жамият заифлашади. Ислом эса доимо мусулмонлар жамиятининг мустаҳкам бўлиши учун қайғуради. Шунинг учун ҳам ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирини масхара қилишдан қайтармоқда.)


Роббинг ҳузурида ўзинг қилган қайси гинани, қайси ғазабни, қайси ёлғонни, қайси туҳмат-бўҳтонни ва яна қайси ғийбатни қилмаганман дея оласан, айт қайсисини?!

Роббинг ўргатганидек дуо қил, биродаринг учун мағфират сўра, биродарингга Аллоҳ учун яхши кўришингни айт, Аллоҳга қалбимиздан биродарларимизга нисбатан ғиллу ғашлик қолдирма, деб ёлвор.

Аллоҳ ва Расулининг қўлидан тут ва биродарликни барпо қил, биродарликни иншо қил!


Абдуллоҳ Раҳимбоев тайёрлади.

Қуръони Карим маънолари таржимаси ва изоҳи Шайх Муҳаммад Муҳаммад Юсуф раҳимҳуллоҳга оид.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўзўзидан, биров ўргатмаса давоми...

127732 14:02 / 15.03.2017
. .Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади Қалбида зарра миқдорича кибр бўлган одам жаннатга давоми...

7316 19:47 / 22.04.2017
Қуръони каримнинг бир нечта оятлари ва ҳадиси шарифларда истиғфор айтиш Аллоҳ таолонинг фазли билан ризқнинг кенгайишига сабаб экани айтилган.Қуръони каримда давоми...

6573 20:15 / 22.04.2017
Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир, улар қуйидагилар1. Ҳайвондан оққан қон.2. Эркак ҳайвоннинг закари.3. Эркак давоми...

4067 10:33 / 24.03.2017
Аудиолар

121478 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42976 14:35 / 11.08.2021