1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Оловда ёнмаган пайғамбар

14:33 / 27.03.2017 5647 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат Иброҳим (алайҳиссалом) ўз қавмини ҳақ динга чақирди. Бироқ улар пайғамбарга итоат этишмади. Аксинча, ўзларининг жоҳилликларида давом этди. Фойдаси ҳам, зарари ҳам бўлмаган жонсиз бутларига топинишда давом этишди. Иброҳим (алайҳиссалом) қавмининг бундай ишидан афсус қилиб, уларга қарата: "Ақл юритмайсиларми, бу жонсиз нарсаларнинг нимасига сиғинаяпсиз", деди. Аммо улар ўз жоҳилликларини тан олишмас эди. Тошлардан ясаб олган худоларига сиғинишни тўхтатишмасди. 

Бир куни бутларига атаб, жонлиқлар сўйиб, гўштини пишириб, "худо"ларининг олдига қўйиб, ўзлари ўйин-кулги қилиш мақсадида шаҳар майдонига чиқиб кетишди. Бу пайтда Иброҳим (алайҳиссалом) уларнинг бутларининг ҳаммасини синдириб, битта катта "худо"сини қолдирди. Улар ўйин-кулги қилиб, қорни очгач, бутларнинг олдига қщйган таомларини табаррук қилиб ейиш учун қайтиб келишса, битта катта бутдан барча бутлар синган эди. Тезда Иброҳимнинг (алайҳиссалом) ҳузурига чопиб келишди ва: "Бу ишни сен қилгансан", дея дарғазаб бўлишди. Иброҳим (алайҳиссалом) хотиржамлик билан: "Йўқ, бу ишни мен эмас, ўша бутун қолган катта "худо"ларинингиз қилди. Ишонмасанглар, унинг ўзидан сўраб кўринглар, айтиб беради", дедилар. Шунда улар музтар бўлиб, ҳеч нарса деёлмай ортларига қайтиб кетди. Аммо ўз қайсарликларида давом этди ва Иброҳим пайғамбарни ўтда куйдириб, ундан бутунлай қутулишни режа қилди. Барча мушриклар бир-бирларига: "Иброҳимни куйдиришда, бир-биримизга ёрдам берайлик. Иброҳимни куйдириб юборишингиз худоларингизга ҳақиқий ёрдам бўлади", дея барчага эълон қилишди. Бироқ, банданинг ёрдамига муҳтож худо қандай қилиб худо бўлиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўришмади.  

Сўнгра мушриклар йиғилишиб, Иброҳимни (алайҳисссалом) ёқиш учун катта ва кенг майдонни танлади. У ерга бутун ўрмонларни кесиб келиб, улкан хирмон ясашди. Унинг устига Иброҳимни боғлаб қўйсак, бу сеҳргар бирон нарса қилиб, йўқ бўлмасин, деган ўйда пайғамбарни ёниб турган оловга отишни мақсад қилди. Аммо қандай қилиб, ёниб турган катта оловнинг ёнига яқинлашиш мумкин, бу ҳақда ҳам бош қотира бошлади. Чунки ёғоч ва хаслардан ташкил топган хирмон тоғ каби баланд уюм бўлган эди. Ўрмондаги энг узун дарахтни кесиб олиб келиб, ундан манжанақ (бир томонини босганда иккинчи тарафи кўтарилиб, устидаги нарсани отадиган махсус қурилма) ясашди.  Унинг бир томонига Иброҳимни (алайҳиссалом) боғлаб иккинчи тарафидан бутун халқ бўлиб, махсус боғичларидан ушлаб пастга босишди. Ниҳоят улар режа қилганидек, Иброҳим пайғамбар ловуллаб турган оловнинг устига бориб тушди. 

Баъзи ривоятларда етти, баъзисида уч кечаю кундуз ёнишдан тўхтамади, дейилган. Ўзлари баланд тепаликларга чиқиб пайғамбарнинг куйиб чинқиришини кузатиш учун томоша қилишарди, дейилади манбаларда. Аммо уларнинг қабеҳ режаси бу гал ҳам иш бермади. Олов Иброҳимни (алайҳиссалом) куйдирмади. Бир неча кун ўтганидан сўнг келиб қарашса, Иброҳим (алайҳиссалом) соғ-саломат чўғ устида зикр қилиб ўтирибди.  

Аслида Аллоҳ таоло оловга куйдириш хусусиятини берган. У теккан нарсани куйдириб, иситиб юборади. Бандалар ўт фалон нарсани ёндириб кул қилди, дейишади. Аслида эса олов бир сабаб, у Аллоҳ таоло хоҳиш иродаси билан ёнган бўлади...

Бу ҳақда Сўфи Оллоёр ҳазратлари ўз байтларида: “Халилуллоҳ учун ёндирдилар нор(олов), Қадам қўймай, ўшал бўлди гулзор”, дея назм қилган. 


"Мовароуннаҳр" нашриёти Дин асослари бўлими ходими

Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тинчликнинг энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Бу барча пайғамбарларнинг давоми...

2869 15:13 / 22.04.2017
Ушбу Ноёб ҳикматларrdquo номли тўплам турли интернет сайтларида эълон қилинган ҳар хил мавзулардаги тасвирли арабча ҳикматлардан таржима қилинди. Ўз навбатида у, давоми...

6830 11:35 / 27.03.2017
БисмиллаҳирраҳманирроҳиймОламларнинг роббиси Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар ва Унинг Расули, бизларнинг шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи ва давоми...

12871 10:05 / 27.03.2017
Ҳозирги кунда 1995 йил кўзда тутилмоқда расмий хисобкитобларга кўра, оврупалик бир одамнинг кунлик иш унумдорлиги етти соатдан кам бўлмас экан. Аммо мусулмон давоми...

9997 14:31 / 15.03.2017
Аудиолар

121406 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42905 14:35 / 11.08.2021