1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Шайтон тузоғлари

10:10 / 27.03.2017 2886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бизларни шайтон йўлларидан юрмасликка, ундан эҳтиёт бўлишга чақириб шундай дейди: "Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир" (Бақара, 208).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам доимо Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрар эдилар.
Шайтон инсонга очиқ душман бўлгани учун ҳам уни ёмонликларга бошлайди. Келинг, ўша ёмонликларни биргаликда қисқача кўриб чиқайлик.
1. Ширк ва куфр.
Шайтон мусулмон кишини Аллоҳга ширк ва куфр келтиришга бошлайди. Агар Аллоҳ инсонни бу оғир гуноҳдан сақласа, шайтон ноумид бўлиб, кейинги ёмонликка ундашни бошлайди.
2. Бидъат.
Аслида, бидъатнинг бир қанча турлари бор. Бу ерда зикр қилинаётгани эса, ҳадисда ёмонлаб, залолат дея сифатланган, шариатга хилоф бўлган қабиҳ бидъатдир. Агар шайтон бунга ҳам мусулмонни чорлай олмаса, кейинги ёмонликка ўтишга мажбур бўлади.
3. Гуноҳи кабиралар.
Энди шайтон инсонни катта гуноҳларни содир этишга бошлайди. Масалан, ота-онага оққ бўлиш, ўғрилик, зино, туҳмат, ҳасад ва ҳоказолар. Ўша гуноҳларни инсонга чиройли, зийнатли ҳамда унинг кўзига кичкина қилиб кўрсатади. Агар Аллоҳ таоло у бандасини ўша гуноҳи кабирани содир этишдан сақласа, шайтон яна умидсизланиб, кейинги ёмонликлар туркумига ўтишдан бошқа чораси қолмайди.
4. Гуноҳи сағиралар.
Бунда шайтон инсонни сағира гуноҳларни кетма-кет қилишга ундайди. Албатта, кичик саналган гуноҳларни кетма-кет қилавериш, битта гуноҳи кабирани қилишдан хатарлироқдир. Кичик гуноҳлар деганда, катта гуноҳлардан ташқари, майда хато ва нуқсонлар тушунилади. Уламолар "Кичик гуноҳларни давомли қилавериш, уларни сағираликдан чиқариб, кабирага айлантиради" дейишган. Агар банда яна Аллоҳнинг фазли билан сағира гуноҳлардан ҳам сақланса, шайтон ёмонликларнинг кейинги босқичига ўтади.
5. Мубоҳлар эшигини кенг очиб қўйиш.
Мубоҳ саналган ишларга кўп вақт сарфлатиш натижасида инсонни Аллоҳнинг зикридан, Унга ибодат қилишдан қолдиради. Масалан, кўп ейиш-ичиш, ўша еб-ичишга кўп вақт сарфлаш, кўп ухлаш, бу билан уни дангаса, ялқов, ибодатларга сусткаш қилишга уринади. Агар шайтон бу босқичда ҳам муваффақиятга эриша олмаса, кейинги, яъни охирги босқичга ўтади.
6. Муҳим бўлмаган ишлар билан машғул қилиш.
Бунда шайтон инсонни савоби камроқ, аҳамияти пастроқ ишларни қилишга машғул қилиб қўяди. Натижада инсон савоби кўпроқ ва аҳамияти каттароқ бўлган ишларни қилишга вақт тополмай қолади. Кўп ҳолларда инсонларнинг аксарият қисми мана шундай аҳамияти камроқ ишларга кўмилиб қолишади. Масалан, нафл намозларга кўп эътибор қилингани ҳолда, қазо намозларга парво қилмаслик, қарздор киши қарзини тўлашга уринмай, нафл садақалар беришга ошиқиши, фарз, вожиб ёки суннат амал турганда мустаҳаб, мубоҳ каби амалларга берилиш ва ҳоказо. Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломдан доимо "Аллоҳга энг ёқимли амал қайси?", "Амалларнинг энг афзали қайси?" каби саволларни беришар эди.
Аллоҳдан барчамизни шайтоннинг макру ҳийлаларидан сақлашини сўраймиз. Зеро, У зот бандаларига меҳрибон ва раҳимлидир.

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи кишилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлмиш уламоларни худди оддий инсонлар ҳақида гаплашгандек ўз суҳбатлари учун муҳокама давоми...

2528 21:20 / 21.04.2017
Поклик ndash саодат калитидир Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм .Оламларнинг Робби ndash Аллоҳ покдир, Намл сураси, 8оят Ўзи пок, Сўзи пок, дини пок Роббимиз Аллоҳ ҳақ давоми...

3085 21:40 / 21.04.2017
Агар банда тонг оттирганда ва кеч киргизганда, барча ғами ёлғиз Аллоҳ бўлса, Аллоҳ таоло унинг барча ҳожатларини Ўз зиммасига олади. Уни қийнаб турган барча давоми...

2261 16:47 / 27.03.2017
Мусталаҳулҳадисга доир Жарҳ ва таъдилrdquo ҳамда Тафсир ибн Абу Ҳотимrdquo номи билан машҳур бўлган Тафсирrdquo китоблар муаллифи Абдураҳмон ибн Абу Ҳотим арРозий давоми...

4557 15:15 / 22.04.2017