1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (18-қисм)

16:11 / 23.03.2017 4886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

91. Сиз яхши кўрадиган ҳар бир нарса сизнинг бахтли бўлишингизга сабаб бўлавермайди.

Сиз ёмон кўрадиган ҳар бир нарса сизнинг хафа бўлишингизга сабаб бўлавермайди.

Пичоқ мулойим ушланадиган бўлишига қарамасдан сизни жароҳатлайди.

Дори аччиқ таъмли бўлишига қарамасдан (Аллоҳнинг изни билан) сизга шифо бўлади.

92. Она шундай жаннатки, Аллоҳ таоло уни ҳар бир уйга қўйгандир. Эй Аллоҳ! Мусулмонларнинг оналарини Ўзинг муҳофаза қилиб, вафот этганларини раҳматингга олгин!

93. Уч нарсани зеҳнингга ўрнаштириб олишинг керак:

1. Ўлимдан қутулиш йўқ.

2. Дунёда роҳат йўқ.

3. Инсонларнинг гапидан саломат бўлиш йўқ.

94. Эй ғамга ботган, истиғфор айт!

Эй бемор, истиғфор айт!

Эй қарздор, истиғфор айт!

Эй муҳтож, истиғфор айт!

Шунда ўзинг ўйламаган томондан ризқланасан!

АСТАҒФИРУЛЛОҲ АЛ-АЗИЙМ ВА АТУБУ ИЛАЙҲИ

95. Робийъ ибн Анас дедилар: "Аллоҳнинг муҳаббатининг аломати – Унинг зикрини кўпайтиришдир. Агар сен бирор кишини ёки бирор нарсани яхши кўрсанг, уни кўп зикр қиласан, эслайсан, ёдга оласан".


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.1. Гоҳида .хотиржам нафс, бўлиши мумкин.Аллоҳ таоло .Фажр, сурасида .Эй хотиржам нафс давоми...

8351 05:00 / 28.02.2017
1. Ҳавойи нафсга эргашиш диннинг нуқсонидир.2. Ҳавойи нафсга эргашиш шайтонга дўстлик, Роҳманга душманликдир.3. Ҳавойи нафсга эргашиш Аллоҳ таолонинг наздида кўп давоми...

1774 00:00 / 30.10.2022
. , . , . , . . ,. . Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизнингча давоми...

1153 19:00 / 28.10.2023
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири бахилликдир. Бахиллик шариат истилоҳида бериш лозим бўлган нафақани давоми...

5580 05:00 / 28.02.2017