1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Зикр ҳақида муҳим маълумот

10:35 / 18.07.2020 92779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳни зикр қилар эканмиз, уни кўпайтиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки, “Аллоҳни зикр қилинглар!” ояти билан “Аллоҳни кўп зикр қилинглар!” ояти ўртасида фарқ бор. Зикрлардан фойда кўришнинг асосий шарти уларни кўпайтиришдир. Бунга далил Пайғамбар алайҳиссаломнинг жумъа куни ўзларига саловот айтишга амр қилган ҳадисларидир. Ўша ҳадисда у зот алайҳиссалом “Менга саловот айтинглар” демадилар, балки “Унда (жумъа кунида) менга саловотни кўпайтиринглар” дедилар. Зикрлар борасидаги маълумотларни ўрганишимиз орқали шу нарса маълум бўлдики, кўпайтиришга тарғиб қилинган зикрлар 6 та экан. Мазкур зикрлар сизни ғам, оғриқ, касаллик ва гуноҳлар билан бўладиган курашингизда ўткир найза, йўқ қилувчи қурол бўлиб хизмат қилади. 

1. Пайғамбар алайҳиссаломга саловотни кўп айтиш. Айниқса жумъа кунида зикрларнинг асосий қисми саловот бўлишига ҳаракат қилиш керак.

2. Истиғфорни кўпайтириш. Агар Аллоҳ сизга илҳом ва ёрдам бериб, бўш вақтингизда тилингизни истиғфорга машғул қилиб қўйса, нур устига нур, хайр устига хайр бўлар эди. Ҳадисларда Пайғамбар алайҳиссалом ҳар куни 70 марта, 100 марта истиғфор айтиб, тавба қилишлари зикр қилинган.

3. “Я Зал Жалали вал Икром”ни (ياذا الجلال والإكرام) кўп айтиш. Аллоҳ таолонинг 99 та энг гўзал исмларидан бири бўлган ушбу исмда буюк сир яширинган. Я Зал Жалалнинг маъноси “Эй улуғлик, камол ва азамат Соҳиби”. Икромнинг маъноси “Эй ато ва карам Соҳиби”. Агар сиз ушбу зикрга машғул бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтган ва У Зотдан ҳожатларингизни сўраган бўласиз. Бир кунда 100 марта Я Зал Жалал десангиз, Аллоҳ сиздан қанчалар рози бўлади. Агар Икром десангиз, Аллоҳдан ҳожатларингизни сўраган бўласиз. У Зот сизнинг нималарга эҳтиёжингиз борлигини сиз айтмасангиз ҳам яхши билади ва ўша сўровларингизни беради. 

4. “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”ни  (لا حول ولا قوة إلا بالله) кўп айтиш. Пайғамбар алайҳиссалом кўплаб саҳобаларга ушбуни айтишни тавсия қилиб, уни “Жаннат хазиналаридан бири” дея васф қилганлар. Агар сиз ҳам уни кўп айтсангиз, Аллоҳнинг сизга бўладиган лутф ва эҳсонларини кўрасиз, иншааллоҳ.

5. “Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн”ни  (لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين) кўп айтиш. Бу зикр ғамларга қаҳр кўрсатиб, шодликни жалб қилади. Зеро, бу Юнус алайҳиссаломнинг дуолари бўлиб, шу дуолари сабабли наҳанг қорнидан қутилганлар.

6. Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбарни кўп айтиш. 

Мазкур зикрлардан фойда кўриш учун уларни кўп ва такрор-такрор айтиш лозимдир. Аллоҳнинг зикрини кўпайтирганингиз миқдорича Унинг муҳаббатига эришасиз. Дуога ҳарис бўлганингиз миқдорича ижобатига эришасиз. Зикрларни такрор қилганингиз миқдорича шайтонга, ҳасадчиларга, ғамларга қаҳр кўрсатасиз. Аллоҳ вақтларингизни Ўзининг зикри ила хуш ўтишини насиб этсин! 


Интернетдаги арабча манбалардан 

Нозимжон Ҳошимжон таржима қилди


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муслимнинг ривоятида .Роббингиз нима деганига қарамайсизми Бандаларимга қайси бир неъматни берсам, албатта, улардан баъзилари унеъматга кофир бўлурлар. Юлдуз ва давоми...

3232 05:00 / 13.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади Менинг ушбу масжидимга, Масжидул давоми...

5498 05:00 / 13.03.2017
Минг афсуслар бўлсинким, аҳли илмнинг ичида ҳам ноқобиллари учраб туради. Одам боласи турли туман бўлиши бор. Баъзи бир сабабларга кўра табиати бузуқ инсонлардан давоми...

2664 05:00 / 13.03.2017
Аллоҳ таоло мусулмон умматини сифати ҳақида Қуръони каримнинг .Бақара, сурасида Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг давоми...

2924 05:00 / 13.03.2017
Аудиолар

120149 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41811 14:35 / 11.08.2021