1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Илм талаб қилувчининг одоблари

12:20 / 15.03.2017 2805 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм талаб қилувчининг одоблари қуйидагилар:

1. Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир. 

2. Илм талаб қилувчи ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўйишар эди. Баъзилари илмда кўзлаган мақсадига эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эди.

3. Илм талаб қилувчи худди бемор ўзини табибга топширгани каби, тамомила устози ихтиёрига топширмоғи, унга тавозе кўрсатмоғи ва хизматида қоим бўлмоғи керак.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит хонадан чиқиб, отига минмоқчи бўлса, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Зайд бундан қайтарди. 

Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз», деди. 

4. Илм талаб қилувчи такаббур бўлса, жоҳиллик қилган бўлади. Чунки ҳикмат мўминнинг излаб юрган нарсасидир. Уни қаердан топса, олади. У муаллимининг фикрига эргашсин. Чунки устозининг хатоси унинг тўғри топганидан кўра фойдалидир. 

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўзлари улуғ олим ўлароқ, илм толибларига насиҳатлар ҳам қилар эдилар. Ибн Абдулбарр, ал-Марҳабий ва ал-Хатиблар келтирган ривоятда ҳазрати Али толиби илмга қуйидаги насиҳатни қиладилар:

«Олимнинг сенда бўлган ҳаққи: 

1.    Унга кўп савол бермаслик. 

2.    Жавобни қаттиқ талаб қилиб, уни чарчатмаслик.

3.    У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслик. 

4.    Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслик.

5.    Устозга қўл билан ишора қилмаслик. 

6.    Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик.

7.    Одамлар билан мажлис қуриб ўтиргандан сўрамаслик. 

8.    Унинг адашишининг пайидан бўлмаслик. 

9.    Агар адашса, қайтишини кутиш ва тавбасини қабул этиш. 

10. «Фалончи сиз айтганнинг хилофини айтди», демаслик. 

11. Унинг сирини фош қилмаслик. 

12. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик.

13. Уни ҳозирлигида ҳам, ғойиблигида ҳам муҳофаза қилиш. 

14. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтиш. 

15. Унинг рўпарасида ўтириш. 

16. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилиш. 

17. Олим суҳбатининг узунлигини малол олмаслик.

18. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак.

19. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур.

Илм талаб қилувчи дастлабки босқичда ихтилофларга қулоқ солмаслиги керак. Бу нарса унинг ақлини лол ва зеҳнини шол қилиши мумкин. 

Илм талаб қилувчи ҳар бир нарсадан энг яхшисини олмоғи лозим. Чунки ҳамма илмларни олишга умр етмайди. Асосий қувватни энг шарафли илмга сарф қилиш керак. Ўша илм охиратга боғлиқ илмдир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдурроҳман ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Умарнинг оёғи уюшиб қолди. Шунда бир киши унга .Ўзингга энг маҳбуб кишининг исмини айт,, деди. давоми...

2976 05:00 / 13.03.2017
Агар ғамгин бўлсангиз Бақара сурасининг 25оятини ўқинг Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки,улар учун жаннатда давоми...

3095 12:10 / 15.03.2017
...Еб ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ беруви зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб давоми...

2963 05:00 / 13.03.2017
Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратган. Ақлли жонзот ўлароқ у бахтсаодат сари интилади ва бир умр бахтиёр бўлишни орзу қилади. Лекин ҳамма нарса ҳам давоми...

3180 12:14 / 15.03.2017