1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШНИНГ ЁМОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ФОЙДАСИ

05:00 / 13.03.2017 2861 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олам ҳозирги кундаахлоқсизлик, разолат ва жиноятнинг кенг тарқалганидан аянчли аҳволда қолди. Бунинг сабаби инсон Аллоҳни эсдан чиқариши, унинг улуғлигини унутишидир. Аллоҳдан қўрқишлик доимо руҳий ҳаётнинг асосларидан бўлиб келган. Чунки бу нарса доимо инсонни яхшилик чўққиларига олиб чиққан. Шунинг учун ҳам барча динлар мана шу фикрни кишилар қалбига жо қилиш учун келган бўлиб, уларга Аллоҳнинг ғазаби бу дунёю у дунё азобига гирифтор қилишини баён этган. Гарчи инсон Аллоҳдан қўрқмас экан, у ҳеч қандай ёмонликдан қайтмайди, ҳавойи-нафси нимани хоҳласа шуни қилади, бу йўлда ўзидан бош-қаларга қандай жабрлар етиши ҳақида қайғурмайди. Инсонни ўзидан бошқага ёмонлик қилишдан қайтариш учун тузилган ҳеч қандай қонунлар ҳозиргача фойда бергани йўқ.
Ислом эса ёмонлик қилганларга муносиб азоб-уқубатларни қонунлаштириш билан бирга доимо Аллоҳдан қўрқиб туриш, унинг азобидан хавфда бўлишни кишиларга эслатиб келган. Шундай бўлгандагина кишилар Аллоҳга итоат қиладилар ва унинг розилигига муяссар қилувчи тўғри йўлдан борадилар. Қуръон оятлари бунинг гувоҳидир:

1. «Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир» («Нур» сураси, 52-оят).

2. «Албатта ўз Роббиларидан ғойибдан қўрқадиганлар учун гуноҳларини кечиш ва улкан ажр-савоблар бордир» («Мулк» сураси 12-оят).

3. «Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам У зотдан рози бўлдилар. Бу Роббисидан қўрққанлар учундир» («Баййина» сураси, 8-оят).
Аллоҳдан қўрқиш инсонни одоб доирасида шижоатли қилади. Бу эса энг яхши инсоний сифатларидандир. Чунки бундай киши ўз фикрини ўзи тўғри деб тушунган нарсани очиқ-ойдин айтади, одамларнинг гап-сўзидан, ҳукмдорларнинг ғазабидан қўрқмайди. Нотўғри деб билган ишига асло қўл урмайди, агар одамларга ёқмаса ҳам. Қуръон сураларида мусулмонларни шундай бўлишга чақирилган:

1. «Агар ҳақиқий мўмин бўлсаларингиз, улардан (одамлардан) эмас, мендан қўрқинглар» ( «Оли Имрон» сураси, 175-оят).

2. «Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар» («Тавба» сураси, 13-оят).

3. «Аллоҳнинг йўлида жиҳод қиларлар ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслар» («Моида» сураси, 54-оят).
Ислом тарихи йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар ҳақида маълумотлар жуда кўп. Улар ҳар қандай азоб-уқубатларга ҳам бардош берганлар. Қуръон Аллоҳдан қўрқишни доимо умидворлик билан ёнма-ён қўйган. Чунки Аллоҳ тавбасини қабул қилишидан ноумид бўлган киши хатарли бир қувватга айланиб қолади, ундан ҳеч яхшлик кутиб бўлмайди. Чунки Аллоҳ билан банданинг орасидаги алоқаннг узулиши, барча фасодларнинг бошидир. Кишининг ўз парвардигоридан қўрқишнинг чегараси бўлиб, у ноумидликка етиб бормаслиги керак. Фақат қўрқитиш асосида қилинган тарбия, Ислом назарида нотўғри тарбия ҳисобланади. Чунки бундай тарбия қалблардаги нурни сўндиради ва яхшилик аломатларини беркитади. Ҳар бир кишида яхши иш қилишга хоҳиш бўлиб, бу хоҳишни яхши мукофот ва Аллоҳнинг фазли карамига эришиш ваъдаси билан руҳлантириб туриш лозим. Бу ҳақда Қуръон ояти шундай дейди:

«Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир» («Аъроф» сураси, 56-оят).
Аллоҳ ҳақиқий мўминларни сифатлаб, шундай дейди:

«Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар» («Сажда» сураси, 16-оят).
Баъзи пайғамбарларни сифатлаб, Аллоҳ шундай дейди: «Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди» («Анбиё» сураси, 90-оят).
Аллоҳдан умидворлик билан қўрқиш инсоннинг ишларига таъсир қилувчи энг муҳим омиллардан биридир. Шу нарса инсон виждонини тарбиялайди ва уни инсоният жамиятининг яхши аъзосига айлантиради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қозилик дейилганда бугунги истилоҳимизга ажнабий тилдан кириб қолган .суд, калимаси тушинилади.Биз ҳозир барча қозилар ва қозилик ҳақида китоб ёзганлар учун давоми...

3759 05:00 / 13.03.2017
Иймон заифлиги ҳозирги кунда мусулмонлар орасида кенг тарқалган мусибатдир. Кўпчилик инсонлар қалбининг қотиб кетаётганидан шикоят қилишади. Баъзан Мен Қуръон давоми...

4605 12:08 / 15.03.2017
Бу китобни ёзиб битиргандан сўнг .Хотима, сарлавҳасини ёзиб, бошқа нарса ёзмасдан, тарк қилган эдим. Хотима кеййнроқ ёзилар, деган фикр бор эди. Китобнинг таҳрири давоми...

2970 05:00 / 14.03.2017
Пайғамбар алайҳиссаломнинг масжидларида усти ёпилган суффа бўлиб, унда фақир, мискин мусулмонлардан бир гуруҳи истиқомат қилар эдилар. Улар доимий равишда ўша давоми...

3785 05:00 / 13.03.2017