1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Кириш (Салафийлик 1)

05:00 / 13.03.2017 2865 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Муқаддима олдидан кириш сўзи

Ушбу китоб салафийларнинг раьйлари ва уларни машҳур қилган мафкуралари хусусидаги бирор мунозарани ўз ичига олмаган. Шунингдек, уларни тўғри санаш ёки хатога чиқазиш  мазмунида ҳам эмас.   Балки мазкур китоб буларданда муҳимроқ бўлган нарсаларни ўз ичига олган.

Салафи солиҳлар асри бошиданоқ ягона исломий жамоат ҳалқаси “аҳли сунна вал жамоа” деб номланади. Бу китоб эса, ўша ягона исломий жамоат ҳалқаси марказидан янги исломий жамоатнинг янги  ҳалқасини тўқиб пайдо қилиш ҳукми хусусидаги саволларни жунбушга келтиради.

Хўш, мазкур янги жамоат ўзининг янги ҳалқасини пайдо қилишининг ҳукми нимадир? Унинг бугунги исломий воқеьлик борасидаги ҳамда исломий даьват хусусидаги таьсирлари қандай?

Биз ўзимиз учун салафи солиҳлар асрини йўл(имизни) ёритгувчи машьала қилиб оладиган бўлсак, у ҳолда, бу ўринда мазкур янги исломий мазҳаб ўзи учун бу лақабни “ихтироь” қилиб олишини мумкин дея оламизми? Айни пайтда у ўзи жар солаётган нарсани ҳақ, бошқалар юрааётган йўлни эса ботил, деб билади.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Аллоҳга, неьматларига муносиб, унинг зиёдасига кифоя қиладиган, ҳамдлар бўлсин!

Эй Роббимиз, важҳингнинг улуғлиги ва салтанатинг буюклигига муносиб ҳамдлар Сенга бўлсин!

Сен (ҳар қандай айбу нуқсонлардан) поксан.  Аллоҳим,  Сен ўз (шаьн)ингга ўзинг санолар айтганингдек, мен Сенга (муносиб) бўлган саноларни  ҳисоблаб тугатолмайман.

Аллоҳим, бизга биз учун манфаатли бўладиган нарсаларни билдиргин. Билдирган нарсаларинг ила бизни  манфаатлантир ва илм(имизни) зиёда қилгил. Бизни (сироти мустақийм ёқасидаги)  ҳалокат тойиб кетиш ўринларидан сақлагин. Бизларни Ўзингнинг улуғ розилигинг учун бўлган ихлос ила ризқлантир.

Эй, сўралганларинг энг саҳоватлиси бўлган Зот. Эй, марҳамат кўрсатгувчиларнинг энг марҳаматлиси бўлган Зот.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу боб аввалида бир нарсани эслатиб ўтмоғимиз лозим. Бу меьзон қоидаларининг барчаси ҳам ушбу соҳа уламолари тарафидан бирдек қабул қилинган эмас. Ушбу соҳа давоми...

2921 05:00 / 13.03.2017
Ислом дини ҳақидаги сафсаталарга жавобБир неча кун олдин .Кларин, аргентина медиа гуруҳи Сесар Видаль деган жанобнинг .Исломда террор қонун ҳимоясида, деган давоми...

9786 17:38 / 25.05.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда аҳли илмларни мақтаб шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Агар мажлисларда сизларга .Жой беринг,, давоми...

1758 11:00 / 25.02.2021
Ҳозирги пайтда дунёда кечаётган воқеаларни холис кузатиб турган ҳар қандай мусулмон ўзига шундай саволларни бериши табиий .Мусулмонлар намунча бунчалик кўп давоми...

3268 16:00 / 30.11.2022