1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Иффатнинг гўзал намунаси

05:00 / 11.03.2017 2860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди. 

Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди: “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл: “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга: “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди. 

Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар. “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб: “Сен нега йиғлаяпсан?” деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари: “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” деб жавоб берди. 

Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан: “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” деб сўрадилар. У одам: “Мен Юсуфман” деб жавоб берди. “Ўша Юсуф Сиддиқми?” деб сўрадилар Сулаймон. “Ҳа” деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон: “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” дедилар. Шунда Юсуф у кишига: “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” деди. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жисмнинг роҳати оз овқатланишда.Нафснинг роҳати гуноҳни озайтиришда.Қалбнинг роҳати эътиборнинг озлигида.Тилнинг роҳати оз гапиришда.Али ибн Абу Толиб

2829 06:05 / 22.09.2018
Менга бировлар ҳақида гап ташийдиган одамга ишонмайдиган бўлдим, чунки бировларга ҳам мен ҳақимда гап ташиши аниқ.

2446 08:50 / 19.10.2017
Раҳмлиларга Раҳмон ҳам раҳм қилади Ердагиларга раҳм қилинглар, осмондаги Зот сизларга раҳм қилади

2341 06:10 / 01.09.2017
Рамазон ойида намойиш қилинган ҳар қандай сериал ёки теледастур Рамазондан кейин ҳам қайтадан берилади. Лекин таровеҳ, тунги бедорлик, Қадр кечаси, раҳмат, давоми...

2949 18:20 / 17.05.2018