1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Бир дирҳам қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3157 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл фақиҳлардан бирининг олдига келиб: “Акам вафот этди. Ундан 600 дирҳам пул қолди. Ўша молни тақсим қилинганда, менга фақатгина 1 дирҳам тегди” деди. Фақиҳ бир оз ўйланиб турди-да, кейин ҳалиги аёлдан: “Эҳтимол, вафот этган акангнинг хотини, онаси, иккита қизи ва ўн иккита акаси бордир?” деб сўради. Аёл ҳайрон бўлиб: “Ҳа, шундай” деб жавоб берди. Кейин фақиҳ аёлга вазиятни қуйидагича тушунтирди: “Албатта, бу бир дирҳам сенинг ҳаққингдир. Улар сенга зулм қилишмаган. Марҳумнинг хотинига 600 дирҳамнинг саккиздан бери тегади. Бу 75 дирҳам бўлади. Иккита қизига учдан иккиси тегади. Бу 400 дирҳам бўлади. Онасига олтидан бири тегади. Бу 100 дирҳам бўлади. Қолган 25 дирҳам эса, ўн иккита акасига ва сенга бўлиб берилади. Эркак киши аёл оладиган улушнинг икки баробарини олади. Шундай қилиб, ўн икки аканинг ҳар бирига 2 дирҳамдан, сенга эса, 1 дирҳам тегади”. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ой ҳам тўлиқ бўлди. Мукаммалликдан кейин нуқсон бошланади. Рамазонни қолганини ғанимат билинглар, ўтгандаги камчиликлар мағфират бўлади. Хотимаси эътиборга давоми...

2521 19:02 / 17.06.2017
Сизларга бир сирни айтаман.Биз ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки Отамиз дастлаб жаннатда яшаганлар. Бу ерга қисқа муддатлик давоми...

1990 21:45 / 16.06.2020
Аллоҳ тўрт амал эвазига тўрт нарсани ваъда қилдиndash Шукр .Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта сизга зиёда қилурман,.ndash Зикр .Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман,.ndash давоми...

2633 11:48 / 29.10.2018
Авомнинг рўзаси фақат овқат ва ичимликдан тийилишдир. Мўминларнинг рўзаси маъсият ва гуноҳлардан ҳам тийилишдир. Тақводорларнинг рўзаси Аллоҳдан бошқа нарсани тарк қилишдир.

2520 19:43 / 28.05.2017