1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ҳалол савдонинг натижаси

05:00 / 11.03.2017 3149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, бир солиҳ киши кўплаб савдо расталарига раҳбарлик қиларди. Қўл остида ишлайдиган савдогарларга “Агар сотаётган маҳсулотингизда бирорта айб бўлса, харидорга ўша айбни очиқ айтиб сотинглар!” деб тайинлар эди. 

Бир куни у раҳбарлик қиладиган дўконларнинг биридан бир яҳудий айбли мато сотиб олди. Ҳалиги солиҳ раҳбар муҳим иш билан узоққа кетган эди. Ўша матони сотаётган киши ўзича “Бу бир яҳудий одам бўлса. Бунга матодаги айбни айтмай сотсам ҳам бўлаверади” деб ўйлади-да, айбини айтмай, индамай сотиб юборди. 

Маҳсулотлар орасида мазкур айбли газлама борлигини раҳбар ҳам биларди. Бир оздан сўнг у келиб, ходимидан ҳалиги айбли мато қаердалигини сўради. Ходим: “Уни бир яҳудийга уч минг дирҳамга сотиб юбордим. Аммо айбини айтмадим” деб жавоб берди. Хўжайин ундан: “Ўша яҳудий қаерда?” деб сўради. “Карвон билан бирга жўнаб кетди” деб жавоб берди ходим. Хўжайин дарҳол ходимидан яҳудий берган пулларни олиб, карвонни излаб кетди. 

Орадан уч кун ўтиб, карвонга етиб олди ва ҳалиги яҳудийни топиб, унга: “Эй фалончи, сен фалон газламани сотиб олган экансан. Унинг айби бор эди. Ма, берган дирҳамларингни олгин-да, матони қайтариб бер” деди. Яҳудий бояги хўжайиндан: “Сени бундай қилишга нима мажбур этди?” деб сўради. Хўжайин эса: “Ислом дини. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Ким бизни алдаса, у биздан эмас” деганлар”, деб жавоб берди. 

Бу гапларни эшитган яҳудий савдогарлар бошлиғига: “Сизларга берган дирҳамларим сохта эди. Мана бу, ҳақиқий уч минг дирҳам. Ол буни. Бу пулларга яна қуйидагиларни ҳам қўшимча қиламан: “Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ. Ва анна Муҳаммадан Росулуллоҳ!!!” 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтдилар.Уч нарсага уч нарса билан эришиб бўлмайди бойликка орзу билан, ёшликка пардоз билан, соғликка доридармон билан,.

2083 09:56 / 21.01.2019
Одамларга ёқиш учун сенга азоб бериб турган пойабзални кийишинг аҳмоқликнинг чўққисидир.

2385 16:30 / 01.01.2018
16. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу дедилар Гап дори кабидир. Агар уни озайтирилса, фойда беради. Агар уни кўпайтириб юборилса, ўлдирадиrdquo.17. Бир донишманддан quotСизни давоми...

3157 05:00 / 07.03.2017
Муваффақиятсизликка учрамайдиган, гумонлар ёки ёмон ниятлар аралашмайдиган бирданбир алоқа инсоннинг Робби билан алоқасидир.

3435 06:30 / 19.08.2018