1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Баро ибн Моликнинг каромати

05:00 / 11.03.2017 2968 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар Баро ибн Молик Аллоҳга қасам ичадиган бўлса, қасамини бузмай, унда содиқ қоларди. Уруш пайтида жанг роса қизиган чоғда мусулмонлар: “Эй Баро, Роббингга қасам ич” дейишар, кейин Баро: “Эй Роббим, душман елкаларини бизга беришинг (уларни мағлуб қилишинг) учун Сенга қасам ичаман” деб қасам ичар эди. Бунинг натижасида доим душман чекиниб, мағлуб бўларди. Қодисия куни Баро: “Эй Роббим, душман елкаларини бизга тортиқ қилишинг ва мени энг биринчи бўлиб шаҳидлик мақомига эриштиришинг учун Сенга қасам ичаман” деди. Шу заҳоти душман енгилди ва Баро биринчи бўлиб шаҳид қилинди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муносабатлар алоқаларнинг куз фаслидир. Дарахт барглари каби, қалбакилари тўкилиб тушаверади.

2605 08:30 / 27.05.2018
Рамазондаги уйқунг ибодат ҳисобланади, агар фаҳш ва одобсиз нарсаларни кўрсатадиган каналлардан четланишни ният қилсанг, бомбод намози ва ундан олдинги давоми...

2837 22:27 / 31.05.2017
Ҳеч қачон одамларга уларнинг ўтмишидан келиб чиқиб баҳо бермайман. Ахир олмос ҳам дастлаб кўмир бўлган

3286 09:05 / 03.01.2018
Асло ўкинма, чунки сен бир муаммога чидаб, унга сабр қилмоқдасан. Бир кун келиб сабринг ҳақида ва у сени жаннатга киритгани ҳақида хабар берилади.

1614 08:12 / 24.12.2019