1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Сила ибн Ашиймнинг каромати

05:00 / 11.03.2017 3003 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сила ибн Ашийм урушдалигида оти ўлиб қолди. Шунда: “Эй Аллоҳ, бирорта махлуққа менга қарши ишлатиши учун куч-қувват бермагин” деди ва Аллоҳ азза ва жаллага ёлбориб дуо қилди. Шу пайт Аллоҳ таоло унинг отини тирилтирди. Жангни ўтказиб уйига қайтгач, ўғлига: “Эй ўғилчам, бу отнинг устидаги эгарини ол. Чунки, эгар ориятга олинган (бировдан фойдаланиш учун олиб турилган) эди” деди. Ўғли эгарни олгач, от яна ўлди. 

Бир куни Сила ибн Ашиймнинг жуда қорни очиб кетди. Аммо ейишга ҳеч вақоси йўқ эди. Шунда қўлларини кўтариб, Аллоҳдан таомлантиришини сўраб дуо қилди. Шу пайт ёнига ипак газламага ўралган хурмо япроқлари тушди. Япроқлар орасида янги пишган хўл хурмо турарди. Дарҳол ўша хурмодан еб, қорнини тўйғазди. Ипак мато эса хотинининг бисотидан жой олди. 

Бир куни арслон Сила ибн Ашиймнинг уйига келди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқиб бўлгач, арслонга қарата: “Ризқингни бу ердан эмас, бошқа жойдан изла!” деди. Шу заҳоти арслон очликдан наъра тортганича у ердан кетди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёт менга қуйидагиларни ўргатдиndash Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга суянмаслик керак экан.Дўст жуда ҳам ноёб нарса бўлар экан.Яхши кўрганинг хиёнат қилиб қолиши ҳам давоми...

3023 19:37 / 21.05.2017
Ой ҳам тўлиқ бўлди. Мукаммалликдан кейин нуқсон бошланади. Рамазонни қолганини ғанимат билинглар, ўтгандаги камчиликлар мағфират бўлади. Хотимаси эътиборга давоми...

2517 19:02 / 17.06.2017
Каъбаи Мушаррафа нақадар гўзалАллоҳим, бизларга БайтулҲарамингни зиёрат қилишни насиб эт

2450 08:45 / 12.01.2018
Роббим Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.Аллоҳим Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амаларни қилиш бўлсин, давоми...

2505 10:40 / 16.08.2017