1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Албатта, сен Аллоҳнинг ер юзидаги душманларидан бирисан

05:00 / 11.03.2017 2958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳутайт Зайётни Ҳажжож ибн Юсуфнинг ҳузурига келтиришди. У Ҳажжожнинг олдига киргач, Ҳажжож ундан: “Ҳутайт сенмисан?” деб сўради. У: “Ҳа менман. Нимани истасанг сўрайвер. Мен уч масалада Аллоҳга аҳд берганман: агар мендан бирор нарса сўралса, фақат рост гапираман, балога учрасам, сабр қиламан, агар омон қолсам, шукр қиламан” деди. 

Ҳажжож ундан сўради: “Мен ҳақимда нима дейсан?” 

Ҳутайт жавоб берди: “Албатта, сен Аллоҳнинг ер юзидаги душманларидан бирисан. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни писанд қилмайсан. Гумон билан кишиларни қатл қиласан”. 

Ҳажжож сўради: “Мўминлар амири Абдулмалик ибн Марвон ҳақида фикринг қандай?” 

Ҳутайт жавоб берди: “Унинг гуноҳи сеникидан каттароқ. Сенинг қилган ишларинг унинг хатоларидан бир бўлаги, холос”. 

Ҳажжож деди: “Бу кимсани азобга ташланглар!” 

Уни олиб бориб, то бўғимлари парча-парча бўлгунича уришди. Кейин гўштларни тўплаб, боғлашди. Кейин боғичдан ечиб, ерга бўлак-бўлак қилиб териб қўйишди. Аммо у шунча азобни кўриб ҳам “чурқ” этмади. 

Ровий айтади: “Ҳажжожга “У жон берай деб турибди” дейилди. Шунда Ҳажжож: “Уни олиб чиқиб, бозорга ташланглар” деди. 

Жаъфар айтади: “Мен ва унинг шериги иккаламиз унинг олдига бордик ва унга: “Эй Ҳутайт, бирор ҳожатинг борми?” деб сўрадик. У: “Бир қултум сув” деди. Сув келтирилди. Сувдан ичди ва вафот этди. Ўшанда унинг ёши ўн саккизда эди. Аллоҳ уни раҳмат қилсин”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яхшилик учундир.Бир ишдан сени маҳрум қилса, фақат яхшилик учундир.Устингга балоофат туширса, фақат яхшилик учундир.Ўкинма Аллоҳ фақат яхшиликни раво кўради

3012 20:55 / 02.01.2018
Қалбим сенга муштоқ, Макка

2524 16:29 / 26.03.2018
Ким ҳақиқий дуо қилиб, чинакам гўзал сабр қила олса, бўлиши мумкин эмас деб ўйлаганлари ҳам ўнгидан келаверади.

2625 10:30 / 08.03.2018
Илмнинг аввали жим туриш, сўнгра қулоқ тутиш, сўнгра ёд олиш, сўнгра амал қилиш, сўнгра эса уни тарқатишдир.Ҳаётдаги энг улкан мусибат ўлим эмас. Энг улкан мусибат давоми...

2596 17:40 / 07.03.2018