1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар

21:26 / 09 апрель 280 pdf Ўқиш режими + -

Бутун ислом уммати учун муқаддас Рамазон ойи ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан табрикномалар келмоқда.

Мамлакатимиз етакчисига йўлланган қутловларда хорижий ҳамкорлар Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилишини билдирмоқда.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ол Наҳаён;

Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний;

Қатар Давлати Амири ўринбосари Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Соний;

Кувайт Давлати Амири Шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI;

Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад бин Исо Ал Халифа;

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;

Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад;

Ироқ Республикаси Президенти Абдуллатиф Жамол Рашид;

Бруней Доруссалом Давлати Султони Ҳассанал Болкиях;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;

Кувайт Давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;

Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.   Қутловлар келишда давом этмоқда.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, матбаа нашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи юртимизнинг таниқли уламоси, устоз Муҳаммад Латиф домла Жуманнинг дорулбақога риҳлат қилганларини чуқур давоми...

1653 22:02 / 29.05.2021
Вашингтон университетининг ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олган талаба битирув кечасида биринчилардан бўлиб ҳижоб либосида иштирок этади. Бу ҳақда islam.ru news давоми...

1885 14:00 / 08.06.2021
Украина мусулмонлари диний идораси 2018 йилги Қуръон мусобақаси натижаларини эълон қилди. Ушбу мусобақа Украина пойтахти Киев шаҳридаги Ислом цивилизация давоми...

1957 17:10 / 19.11.2018
Босния Герцеговинанинг Мостар шаҳрида Юнус Эмро институти томонидан Қуръони карим билан қалбингга ёзаманrdquo шиори остида ташкил этилган кўргазмада Қуръони давоми...

1489 10:10 / 30.04.2019
Аудиолар

120792 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42361 14:35 / 11.08.2021