1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ойда ўсимликлар етиштирса бўладими?

12:46 / 04 апрель 1104 pdf Ўқиш режими + -

Ер сайёрасига яқин бўлиб, ҳамиша инсоният кўзига кўриниб турган Ой ўзининг гўзаллиги ва сирлари билан доимий эътиборни тортиб келган. Унга одамзод қадами қўйилиши бугунги улкан режаларга сабаб бўлади, деб ким ўйлабди?


Америкалик астронавтлар «Artemida III» миссияси доирасида 2026 йилда Ой юзасига маҳсулот экишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот берган.


Ойнинг қишлоқ хўжалиги флорасига таъсири (LEAF) лойиҳаси тузилган бўлиб, 2026 йилда ушбу сайёрага юборилиши учун танланган учта тажрибадан биридир. Бу АҚШ космик агентлигининг Ойда биринчи марта ўсимликлар етиштириши бўлади ва келажакда космик миссияларни кенгайтириш учун калит бўлиши мумкин.


LEAF тажрибаси Колорадодаги «Space Lab Technologies» томонидан турли ўсимликларнинг космик шароитларга қандай бардош беришини текшириш учун ишлаб чиқилган.


Астронавтлар кенгайтирилган «ўсиш камералари» сериясидан фойдаланадилар, бу технологиядан кресс салат, ўрдак ўти ва брассиcа рапа карамлари етиштирилади. Ушбу камералар ўсимликларни ортиқча радиация, қуёш нури ва вакуумдан ҳимоя қилади ва астронавтлар уларнинг ўсишини назорат қилади.


Кресс салати танланганининг сабаби – унинг бутун генетик коди тўлиқ харитага туширилган. Бу шуни англатадики, олимлар ўсимлик ДНКсидаги ўзгаришлар радиация туфайли юзага келадими ёки йўқлигини аниқлашлари мумкин.


Ўрдак ўтининг на илдизи, на пояси бор. Дунёдаги энг кичик ўсимлик ўзининг шарсимон шакли билан биргаликда космик шароитларга, айниқса чидамли бўлиши мумкинлигига умид қилинмоқда. Жуда чидамли ва тез ўсадиган ўрдак ўти кўпинча дунё бўйлаб бутун ҳовуз ва кўлларни тезда қамраб олади. Бироқ, космосда ўрдак ўти ноқулай эмас, балки кўп кислороднинг потенциал манбаи бўлган паст протеинли экинга айланган.


Брассиcа рапа карами – карам ва брокколининг тез ўсадиган қариндоши, келажакдаги космик колония учун овқатланиш ва ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимларини таъминлай олиши тахмин қилинмоқда.


Манба uza.uz

 

Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида қурилган масжид яқин келажакда Ҳиндистонда очилади.Мусулмонлар масжиди Ҳиндистон ярим ороли давоми...

1736 11:00 / 30.09.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан Рaмaзoн ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни давоми...

1886 10:14 / 17.03.2023
Жорий йилда Ҳаж2018rdquo сафарига Қорақалпоғистон Республикасидан 153 нафар фуқаро жўнаб кетади.Улуғ сафар олдидан бўлажак зиёратчилар учун юртимизнинг турли давоми...

2462 05:33 / 26.07.2018
Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари билан Рамазон ойида ўқиладиган хатми Қуръоннинг давоми...

1239 09:21 / 10.03.2022
Аудиолар

120801 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42369 14:35 / 11.08.2021