1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги масжидда қурилиш ишлар давом этяпти

14:21 / 02 апрель 1126 pdf Ўқиш режими + -

Америкада «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги жомеъ масжид барпо этиляпти. Бу ҳақда АҚШнинг Цинцинати шаҳридаги ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимов маълум қилди. Мажмуа Оҳаё штатининг Мейнвилл шаҳрида ўзбекистонлик ватандошлар томонидан қуриляпти. 


Масжид асосан, ўзбекистонлик ватандошлар ҳомийлигида қурилаётган бўлса-да, бошқа миллатдаги мусулмонлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишяпти.


Цинцинати ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимовнинг сўзларига кўра, ҳозирда масжидда қурилиш ишлари бошланган. Қурилаётган масжиддан 20 дақиқалик йўлда араб мусулмонлари томонидан қурилган бир масжид ва бошқа томонда покистонликлар қурган масжид бор экан. «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» ҳазратлари номидаги масжид ўзбекистонликлар томонидан қурилаётган АҚШдаги илк масжид бўлади.


Ҳудуди 3 гектар бўлган масжиднинг пойдевори қўйилган, қурилиш маҳсулотлари ҳозирланган. Ушбу масжид 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Мажмуа ҳудудида 600-700 кишига мўлжалланган ибодат учун асосий бино, таҳорат хоналари ва бошқа махсус ёрдамчи иншоотлар, хусусан, ўзбек мактаби ва боғча ҳамда юздан ортиқ автомобиль учун тўхташ жойи барпо этилади.


Шунингдек, алоҳида ҳудудда мусулмонлар қабристони ҳам ташкил этилади. 
Ўтган йили Рамазон ойида Цинцинатига юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ташриф буюриб, масжид қуриладиган жойга тамал тошини қўйиб беришган эди. 


Ҳозирда Цинцинати шаҳрида беш минг ўзбекистонлик оила, тахминан 15-20 минг ватандошимиз истиқомат қилади.


Штатда бешта ўзбек ресторани, учта ўзбекларнинг озиқ-овқат дўкони бор.

Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 5 март куни Хива шаҳрининг Ичанқалъа мажмуасида .Хива ndash Ислом дунёсининг туризм шаҳри, шиори остида халқаро тадбир бўлиб ўтди. Маълумот учун 2022 йил 2729 июнь давоми...

600 11:05 / 07 март
Қозоғистон Республикасининг .Дину Муҳаммад қунайиф, номли жоме масжидида ёшлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда iqna хабар беради.Мусобақада саккиз давоми...

1221 14:00 / 30.07.2019
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБугун тарихий кун бўлди2018 йилнинг 28 март санаси Ўзбекистонимиз тарихига ажойиб янгилик билан кирди. Аллоҳ таолонинг муборак каломи, давоми...

7387 13:29 / 29.03.2018
Қадрли ватандошлар Дунёдаги жамийки ислом уммати қатори юртимиз мўминмусулмонлари ҳам катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган улуғ айём ndash Рамазон ҳайити давоми...

1303 22:18 / 20.04.2023
Аудиолар

120911 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42475 14:35 / 11.08.2021