1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (тўққизинчи мақола)

18:49 / 28 март 560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.


Сажда
Олимлар сажда қилишнинг кўп фойдалари борлигини аниқладилар, чунки сажда қон томирларида қон ҳаракатининг фаоллашувига сабаб бўлади ва қоннинг мияга ҳайдалишини таъминлайди. Бу инсоннинг психологик ҳолатига ижобий таъсир қилади, натижада банда ўзини Буюк Холиққа яқин ҳис қилади, ташвишлари йўқолади, чунки Аллоҳ таоло дунё ва ундаги нарсалардан буюк ва улуғдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан жаннатда қўшни бўлишни сўраган саҳобага кўп сажда қилишни буюрганлар.


عن أبي فِراسٍ ربيعةَ بنِ كعبٍ الأسلميِّ خادِمِ رَسُول الله — صلى الله عليه وسلم — ، ومن أهلِ الصُّفَّةِ — رضي الله عنه — ، قَالَ :كُنْتُ أبِيتُ مَعَ رسولِ الله — صلى الله عليه وسلم — فآتِيهِ بِوَضُوئِهِ وَحَاجَتِهِ ، فَقَالَ : (( سَلْنِي )) فقُلْتُ : اسْأَلُكَ مُرَافَقَتَكَ في الجَنَّةِ . فَقَالَ : (( أَوَ غَيرَ ذلِكَ )) ؟ قُلْتُ : هُوَ ذَاكَ ، قَالَ : (( فأَعِنِّي عَلَى نَفْسِكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ )) رواه مسلم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари ва аҳли суффадан бўлган Абу Фирос Робиъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунар эдим. Бир куни у зотга таҳорат учун сув келтирдим ва ҳожатларини адо этдим. Шунда у зот менга: «Сўра!» дедилар.
Мен: «Сиз билан жаннатда бирга бўлишни сўрайман» дедим. У зот: «Бундан бошқачи?» дедилар.
Мен: «Яна шуни сўрайман» дедим.
Шунда у зот: «Кўп сажда қилиб менга ёрдам бериб тургин» дедилар». Муслим ривояти.
Кўп сажда қилган одам бу дунёда саломатлиги яхши бўлса, охиратда жаннатга сазовор бўлади.


(Давоми бор)


Абдуддоим Каҳел мақоласи ва Islom.uz маълумотлари асосида
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

7933 11:10 / 09.02.2019
Асаларининг ўзи, яшайдиган уяси, босиб ўтадиган йўли, шира йиғадиган ўсимликлари ҳамда у етиштирадиган шифобахш асал ҳақида Қуръони Каримда оятлар бор. давоми...

2851 11:00 / 10.06.2022
иккинчи мақолаКапалак қанотлари ва фотонлар технологиясиМонарх капалаги деб номланган ҳашаротнинг қанотлари жисмоний амалиёт орқали ёрқин рангларни ҳосил давоми...

2196 15:00 / 16.02.2021
Journal of Hospital Infection номли тиббий журналда соқолни доим ўткир тиғли асбоб билан қириб олишнинг зарарлари ҳақида янги тадқиқот хулосаси эълон қилинди.Унда айтилишича, давоми...

3436 15:00 / 14.11.2020