1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ҳар бир заррада бир қувват бор

15:28 / 27 март 999 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Атом энергиясини қувватини кашф қилганлар немислар ёки америкаликлар эмас. Тарихда унинг қувватини илк билган олим мусулмон кимёгари Жобир ибн Ҳайён бўлади. Бу борада у Ғарбдан 1200 йил олдинга ўзиб кетган. 


У шундай деган эди: «Ҳар бир зарранинг қалбида бир қувват бор. Уни озод қилишни имкони топилса, Бағдодни ёндириб юборади».


Қани у бошларимизни Ғарб илми ва ҳазораси билан бошимизни қотирганлар? Ахир улар билмайдиларми, айни ўша вақтда Европа (халқлари) касалликни шифоси йўқ бало дея, чўмилиш, ҳаммом қилишни эса лаънат деб эътиқод қилган эканин. 


Ҳатто атом энергетикаси ғоялари ҳам бизнинг улуғларимиз ва олимларимиздан чиққан экан. Бир вақтлар илм ва маърифатда оламнинг етакчилари, саййидлари бўлганмиз. Шоядки, яқинда бу фурсат Аллоҳнинг изни билан қайтажак.


Абу Мусо Жобир ибн Ҳайён Аздий (721-815) замонавий кимё фанининг отаси сифатида тарихда из қолдирган. Аллома Эрон Ислом Республикаси ҳудудидаги Тус шаҳрида дунёга келган. У ўрта асрлар Европа илм-фанида «Гебер» номи билан танилган. Аздий Қуръон ҳофизи бўлиши билан бирга аниқ фанлар соҳасидаги буюк ихтиролари билан ҳам машҳур бўлган. 


Инсофли француз тарихчиси Гюстав Лебон олимнинг асарлари ҳақида бундай дейди: «Жобир ибн Ҳайённинг китобларидан арабларнинг кимё фанидаги барча ютуқларини қамраб олган катта энциклопедия тузиш мумкин. Унинг асарларида олдинлари маълум бўлмаган кимёвий бирикмалар тавсифланган».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари ndash олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини давоми...

6031 11:00 / 19.08.2022
Сўз бошиАллоҳ таолога ҳамду санолар, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва салавотлар бўлсинИнсон ҳаётда доимо бошқалар билан учрашишга, улар давоми...

5276 05:00 / 17.02.2017
Бир йигит айтади .Онам мени намозимга жуда қаттиқ аҳамият бериб, унга шижоатлантирар эдилар. Онам қўлларидан келгунича намозга бўлган муҳаббатимни уйғотиш давоми...

2113 09:00 / 03.10.2021
Инсон бутун танага қон етказиб берадиган қалбдан ташқари руҳий қалбга ҳам эгадир. Бу руҳий қалб моддий қалбга олий даражада боғлиқ. Бу руҳий қалб воқеликда нафс давоми...

2951 16:42 / 04 март