1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзадор деб кимни айтилади?

14:07 / 21 март 1284 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

– Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
– Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
– Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи (жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
– Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
– Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
– Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
– Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
– Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
– Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
– Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилмаган ҳақиқий рўзадир.
– Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
– Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
– Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар йили Рамазон кириб келишига қараб интизорлик билан кутилган байрам Муқаддас Рамазонга рағбат қилишга ёрдам берадиган кўплаб маҳаллий тадбирлар, онлайн давоми...

6300 16:38 / 27.05.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар .Заҳабаз замаъу ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳ,, яъни давоми...

4197 05:00 / 11.01.2017
Рамазон ойида рўза тутиш, унинг моҳияти ва фойдалариРўза Исломнинг беш фарзидан биттаси ҳисобланади, агар ким уни фарз эканлигини инкор этса кофир бўлишида шубҳа давоми...

4348 16:17 / 23.05.2018
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади .Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат давоми...

3682 19:30 / 25.04.2021