1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (еттинчи мақола)

11:20 / 18 март 1501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.


Ҳижома
Шифокорларнинг таъкидлашича, йигирма ёшдан кейин тана ўсишдан тўхтайди, бу эса тананинг бузилган қоннинг бир қисмидан халос бўлолмаслигига олиб келади, чунки токсинлар, айниқса, орқа соҳада (тананинг ҳаракатсиз соҳасида) тўпланади. Қариган қон ҳужайраларининг кўпайиши қон айланиш тизимининг ишлашида номутаносибликка, тана тизимларининг ишлашида носозликка олиб келади. Шунинг учун, ҳижома тавсия этилади, чунки у танани ёмон қондан халос қилади. 


عن جابر بن عبد الله قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: «إن كان في شيء من أدويتكم خير ففي شربة عسل، أو شرطة محجم، أو لذعة من نار، وما أحب أن أكتوي.»  أخرجه البخاري


Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Дори-дармонларингизнинг бирортасида яхшилик бўлса, албатта у: асал ичишда, меҳжамнинг тилишида (ҳижомада), ўт билан куйдиришдадир. (Аммо мен) ўт билан куйдириб даволанишни яхши (хуш) кўрмайман», - деб айтаётганларини эшитганман», - дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган


Бугунги замон тиббиёти асал ва ҳижоманинг нақадар яхши дори эканини баралла таъкидламоқда. Асал билан даволайдиган шифохоналар кўпайиб бормоқда. Ҳижома қиладиган шифохоналарнинг эса саноғига етиш қийин. 

Абдуддоим Каҳел мақоласи ва бошқа манбалар асосида
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замзам суви кристалларининг шакли сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон айтилганда ёки Қуръони карим давоми...

6054 16:10 / 11.04.2019
Яқиняқингача инсоният сайёрамизнинг атмосфераси ҳақида деярли ҳеч нарса билмасди. Энди маълум бўлдики, Ер шарини бир неча табақалардан таркиб топган ҳаво қобиғи давоми...

2213 11:00 / 18.11.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Йўқ Агар қайтмаса, пешона сочидан шиддатла тутамиз Ёлғончи, хатокор пешона сочидан, Алақ сураси, давоми...

1988 14:55 / 11.12.2023
Инсон ҳужайрасининг ҳозиргача олинган энг сўнгги тасвири. Расм манбаси Гарвард университети 2020 йил, декабрьРасмда битта ҳужайранинг ички тузилиши акс этган. давоми...

1982 10:00 / 25.02.2022