1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Тўрт нарсани айтган тўрт нарсадан омонда бўлади

11:24 / 13 март 1160 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Кимки: «Машааллоҳу лаа қуввата илла биллаҳ», деса, кўз тегишидан омондан бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло: «...ажаб эмаски, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса», (Каҳф сураси, 40-оят) деган. 
2. Кимки: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», деса, шайтоннинг макридан омонда бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло: «Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила ўзларига ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигини изладилар», (Оли Имрон сураси, 147-оят) дейди. 
3. Кимки: «Уфаввизу амрий илаллоҳ», деса, инсонларнинг макридан омонда бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло: «Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади», (Ғофир сураси, 45-оят) деган..
4. Кимки: «Лаа илаҳа илла анта субҳанака, инний кунту миназ золимийн», деса, ғам-қайғудан омонда бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло: «Унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз», (Анбиё сураси, 48-оят) деди. 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хуросонлик соҳиблар айтишди .Кимки, ҳамма ҳамдни ўз ичига олган ҳамд билан Аллоҳга ҳамд айтаман деб қасам ичса, .Алҳамду лиллаҳи ҳамдан ювафий ниъамаҳу ва давоми...

912 15:24 / 12.09.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Албатта таом еб шукр қилувчига сабрли рўзадорнинг ажри каби ажр бўлади,.Имом Байҳақийнинг .Сунанул кубро,даги ривояти.

2278 09:00 / 07.04.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким таҳоратини чиройли қилиб, сўнг уч марта .Ашҳаду алЛаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу давоми...

3216 15:55 / 19.08.2019
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат учун сув олиб бордим. У зот таҳорат қилиб бўлиб давоми...

2381 19:07 / 26.08.2019