1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент вилоятидаги масжидларда хатмга ўтадиган қорилар сараланди

14:20 / 04 март 779 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилди.

Ушбу анъанани давом эттириш мақсадида 2024/1445 йил Рамазон ойида Республикамиздаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун суҳбатлар ташкил қилинди.

Жумладан, бугун 2024 йил 4 март куни Тошкент вилоятидаги масжидларда хатмга ўтадиган қорилар суҳбатдан ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигидаги устозлар мазкур қориларнинг тайёргарлигини текшириб, уларга муҳим тавсияларни бердилар.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Тошкент шаҳрида Рамазон ойида хатмга ўтадиган қорилар саралаб олинган эди. 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Андижон вилоятида фаолият юритаётган давоми...

781 14:32 / 09.10.2023
Ҳаждан кўзланган мақсад ndash бандани энг юқори савияда Аллоҳга ибодат қилишга ўргатишдир. Бундан ташқари, Ҳажда хокисорлик касб этилади ва банда дунёнинг ҳамма давоми...

1054 21:24 / 28.06.2022
Норвегия статистика маълумотларидан олинган хабарларга кўра, бугунги кунда Норвегияда 175,5 минг киши мусулмон динига аъзо сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда давоми...

1696 12:30 / 11.12.2019
Бугун 14 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Зомин туманидаги .Маърифатли, масжидига пешин давоми...

1038 19:30 / 14.08.2021
Аудиолар

121298 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42809 14:35 / 11.08.2021