1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Пайғамбарлар қиссаси

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга меҳрлари

12:53 / 28 февраль 1861 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Питсбург университети томонидан олиб борилган тадқиқотда маълум бўлишича, болага (13 ёшгача) бақириш ва унга танбеҳ бериш боладаги ҳиссий мувозанатни бузади, тажовузкор хатти-ҳаракатларни ривожлантиради, ғазаб ва катта эҳтимол билан келажакда муваффақиятсизлик ҳиссини уйғотади.


Мутахассислар бола билан мулоқот қилиш, уни тушуниш, насиҳат қилиш ва оғзаки қўполликдан узоқ ҳолда унга ўргатиш, унинг муаммоларини аниқлашга ҳаракат қилиш зарурлигини маслаҳат беришмоқда. Ахир буларнинг барчаси бундан ўн тўрт аср аввал севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биз умматларига айтган тавсиялари, қўллаган услублари эмасми?!


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ёш Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога қилган насиҳатлари, муомалаларида меҳр ва мулойимликни кўрамиз.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий алайҳиссаломнинг ортларида (мингашиб кетаётган) эдим. Бас, у зот:
«Эй ғулом! Мен сенга калималарни ўргатаман. Аллоҳни (амрини) муҳофаза қилгин, У Зот сени муҳофаза қилади. Аллоҳни(нг амрини) муҳофаза қилгин, У Зотни рўпарангда топасан. Қачон сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Қачон кўмак истасанг, Аллоҳдан кўмак иста. Ва билки, агар бутун уммат сенга бирор нарсада манфаат бериш учун жамланса ҳам Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқа манфаатни бера олмаслар. Агар уларнинг ҳаммаси сенга бирор нарсада зарар етказиш учун жамланса ҳам Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқа зарарни етказа олмаслар. Қаламлар кўтарилди ва саҳифалар қуриди», дедилар».
Термизий ривоят қилган.


Бу сўзларда бола қалбида ишонч уйғотиш орқали воқеликка қандай муносабатда бўлишни англаб етиши учун юксак меҳр, унинг идрокини кенгайтириш, унинг муаммоларини илмий йўл билан ечиш фазилатлари бор. Бу Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, шундай меҳрибон, ҳатто болаларга ҳам меҳрини кўрсатадиган улуғ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни бизга набий, расул қилиб юборди. Хўш, эй Ғарб олимлари, бу раҳм-шафқатли таълимотларга нисбатан сизлар қандай муносабатдасизлар?!


Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаЎзимиз уриниш билан бирга оила аъзоларимизга ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни танитишга ҳаракат қилайликАллоҳ таолонинг энг маҳбуб Расули давоми...

2052 11:00 / 07.02.2021
Қуръони Каримда зикр қилинган пайғамбарларнинг Одам отадан кейинги энг қадимгилари Идрис алайҳиссаломдирлар. Аллоҳ таоло у зот ҳақларида .Мариям, сурасида давоми...

6731 15:53 / 28.04.2017
Ҳизр алайҳиссалом тўғрисида гаплар ниҳоятда кўп. Бу гапларнинг ичида ҳақиқатга яқинидан ҳақиқатга узоқлари кўп. Кўпчиликнинг ичида Ҳизр алайҳиссалом абадий бир давоми...

12432 15:55 / 28.04.2017
Қуръон Каримда Ҳорун алайҳиссаломнинг номлари йигирма марта келган. У зот Бақара. Нисо, Анъом, Аъроф, Юнус, Марям, Тоҳо, Анбиё, Мўминун, Фурқон, Шуаро, Қасас ва давоми...

5411 15:50 / 28.04.2017