1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Жаннатий аёл

19:40 / 06 февраль 1251 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёл эрини рози қилиш билан ўзига жаннатни нақд қилиб олади. Умуман аёлнинг икки дунё саодатига ноил бўлиши учун эрининг розилиги муҳим ўрин эгаллайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:


ايما إمرأة ماتت و زوجها عنها راض دخلت الجنة


Қайси аёлки оламдан ўтаркан, унинг эри рози бўлса, у албатта жаннатга киради!
Бошқа бир ҳадисда эса қуйидагича келади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларига шундай савол қилдилар: «Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми?» Саҳобалар: «Ҳа, айтиб беринг Эй Расулуллоҳ!»-дедилар. Расулимиз: «Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, гуноҳ қилиб қўйганда эрининг қўлини ушлаб «мени кечиринг» ёки «нима қилсангиз ҳам майли, розиман» дейдиганлари»-дедилар[1].


Сафвон ибн Салим раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинган мана бу ҳадис ҳам аёлларга тааллуқли муҳим ҳадислардан биридир: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Аёллар тўрт хилдир:
Биринчи тури эрига ҳамдард ва доим ундан кўнгил сўрайдиган, эри билан ҳамфикр, эрига муҳаббатли ва бола туғадиган. Эри унга ишониб иш топширганда эрининг молини асрайди ва оз-оздан эҳтиётлаб сарфлайди. Бу турли аёл Аллоҳнинг омилларидан бир омилдир.


Иккинчи тур аёл эрига ҳамдард ва доим ундан кўнгил сўрайдиган, эри билан ҳамфикр, эрига муҳаббатли ва бола туғадиган. Эри унга ишониб иш топширганда эрининг молини бировга инфоқ ҳам қилмайди, ўзи тадбир билансақламайди ҳам. Бу турли аёл куйдирувчи, яксон қилувчидир.


Яна бир турли аёл бор. Аллоҳ унга барака берган, уни эридан ҳеч ким ажрата олмайди. фақат Аллоҳ – ислом ҳукми ила ажралиши мумкин холос. Бу аёл эри йўқлигида унинг моли ва номусини сақлайди. Унинг ҳаққини адо қилади. Бунақанги аёллар Аллоҳнинг наздида энг шарафли ва олийбартабали аёллардир.


Тўртинчи тур аёллар. Буларнинг ташқи қиёфаси ҳам, ички дунёси ҳам гўзал. Моли ҳалол, таоми лаззатли. Эрига муҳаббатли ва у билан ҳамфикр бу тур аёлларнинг саййидаларидир![2]


Изоҳ:
Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишини Исломда манзилини кўтариб, мартабасини оширадиган, Аллоҳнинг наздида мақомини юксалтирадиган фазилатларини қатор санаб бердилар. Эрнинг молини исроф қилмаса, унинг ор-номусини эҳтиётласа, ташқи кўринишига эътиборли бўлса, эрига ҳамиша очиқ чеҳрали бўлса, ички дунёсини ҳам маънавий иллатлардан поклаб қалбини соф тутса, эрини яхши кўрса ва ундан бошқасини ҳаёлига ҳам келтирмаса, ҳеч қачон эрига қарши бормаса, эри фарзанд кўришни истаганда хўп деб рози бўлса, қоматим бузилади деб бола туғишдан бўйин тобламаса, бундай аёл Аллоҳнинг даргоҳида муносиб ўрнига эга аёллар саййидаси бўлар экан. Аллоҳ барчамизнинг аёлларимизни солиҳалардан қилсин! Яхши аёл эркакнинг бахти, ёмон аёл эса пешонанинг шўри. Халқимизда мақол бор:


Хотининг яхши бўлса, Тўйга бормоқ – на ҳожат;
Хотининг ёмон бўлса, Азага бормоқ – на ҳожат?!


Шаробидин Мусабоев

[1] «Китобу адаб ан-нисо» 9 - ҳадис.
[2] [2] «Китобу адаб ан-нисо» 12 - ҳадис

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий олтинчи сананинг Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бани Мусталиқ қабиласининг у зотга қарши одам тўплаётганлиги ҳақида хабар келди. давоми...

2222 19:35 / 02.10.2019
София бинти Ҳуяй онамиз ўзларининг нозик дидлари ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадрларини олий мақомга кўтарар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу давоми...

2553 16:05 / 27.11.2019
Фотима бинти Муҳаммад ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Хадича онамизнинг кенжа ва суюмли қизлари, имом Ҳасан, давоми...

1743 17:02 / 11.11.2020
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо жуда ёш бўлишларига қарамай, жангларда ҳам фаол иштирок этганлар. У киши биринчи бор Уҳуд жангида қатнашганлар. Оиша онамиз розияллоҳу давоми...

3128 12:08 / 14.11.2018