1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

Рамазон туҳфаси: «Мусулмон йигит-қизларнинг намоз китоби»

05:00 / 02.02.2015 3713 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон туҳфаси: «Мусулмон йигит-қизларнинг намоз китоби»

Москвада фаолият кўрсатаётган «Ҳилол» нашриёт уйи янги китоб чоп этди. Хорижда яшаётган кўплаб юртдошларимизнинг илтимосларига биноан ўзбек тилидаги «Намоз энг улуғ ибодат» китоби нашр этилди. Ушбу китобча асосан намоз ўқишни энди бошлаётган йигит-қизлар учун мўлжалланган бўлиб, унда динимизнинг арконлари ҳақидаги энг муҳим маълумотлар, ҳар бир мусулмон киши билиши лозим бўлган масалалар қисқача баён қилинган. Китобнинг асосий қисми эса таҳорат, ғусл ва намоз ўқиш тартибларига бағишланган. Ҳар бир ибодатнинг, ҳар бир амалнинг бажарилиши суратлар билан тушунарли ва содда қилиб кўрсатиб берилган. «Мусулмон йигит-қизларнинг намоз китоби» деб номланган ушбу китобча «Ҳилол» нашриёт уйининг барча диндошларимиз учун муборак Рамазон туҳфаси бўлди.
   «Ҳилол» нашриёт уйининг маҳсулотларини сотиб олишга оид батафсил маълумотларни русча сайтимиздан олишингиз мумкин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 20жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Анбиёлар қиссаси, деб давоми...

2905 05:00 / 02.02.2015
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 12жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг . Фароиз ва Васият китоби, давоми...

2941 05:00 / 02.02.2015
Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳиНоми .Олтин Силсила ndash Саҳиҳул Бухорий, 6жузНашриёт .Hilol, нашриётматбаасиСана 2018 йилҲажми 688 бетISBN давоми...

1191 15:25 / 05.10.2020
Кифоя 1,2,3 жузлари нашрдан чиқдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Кифоя, деб номланган уч жилдлик китоблари нашр этилди.Ушбу 3 жилдлик давоми...

3530 05:00 / 02.02.2015