1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қиёмат аломатларидан бири

16:20 / 26 январь 3485 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَامَ فِينَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَقَامًا مَا تَرَكَ شَيْئًا يَكُونُ فِي مَقَامِهِ ذَلِكَ إِلَى قِيَامِ السَّاعَةِ إِلَّا حَدَّثَ بِهِ حَفِظَهُ مَنْ حَفِظَهُ وَنَسِيَهُ مَنْ نَسِيَهُ قَدْ عَلِمَهُ أَصْحَابِي هَؤُلَاءِ وَإِنَّهُ لَيَكُونُ مِنْهُ الشَّيْءُ قَدْ نَسِيتُهُ فَأَرَاهُ فَأَذْكُرُهُ كَمَا يَذْكُرُ الرَّجُلُ وَجْهَ الرَّجُلِ إِذَا غَابَ عَنْهُ ثُمَّ إِذَا رَآهُ عَرَفَهُ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом орамизда туриб, ўша турган жойларида Қиёмат қойим бўлгунича содир бўладиган воқеаларни битта қўймай айтиб бердилар. Уларни ёдлаган ёдлаб олди, унутган унутиб юборди. Шерикларим буни яхши билишади. Менинг ҳам эсдан чиқариб қўйган нарсаларим бўлиши мумкин. Лекин кўрсам, худди бир киши бошқа кишини анчадан бери кўрмай, унутиб қўйиб, кейин яна кўрганда эслагандек эслайман».
Учовлари ривоят қилганлар.


Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийси Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан фитналар ҳақидаги, Қиёматнинг аломатлари ҳақидаги ҳадиси шарифларни яхши ёдлаб қолган саҳобийлардан бўладилар. Шунинг учун ҳам бу масалалардаги ҳадиси шарифларнинг кўпчилиги айнан Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.


وَعَنْهُ قَالَ: وَاللهِ إِنِّي لَأَعْلَمُ النَّاسِ بِكُلِّ فِتْنَةٍ هِيَ كَائِنَةٌ فِيمَا بَيْنِي وَبَيْنَ السَّاعَةِ وَمَا بِي إِلَّا أَنْ يَكُونَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَسَرَّ إِلَيَّ فِي ذَلِكَ شَيْئًا لَمْ يُحَدِّثْهُ غَيْرِي وَلَكِنْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدَّثَنَا فِي مَجْلِسٍ عَنِ الْفِتَنِ فَعَدَّهَا وَقَالَ: مِنْهُنَّ ثَلَاثٌ لَا يَكَدْنَ يَذَرْنَ شَيْئًا وَمِنْهُنَّ فِتَنٌ كَرِيَاحِ الصَّيْفِ مِنْهَا صِغَارٌ وَمِنْهَا كِبَارٌ، قَالَ حُذَيْفَةُ: فَذَهَبَ أُولَئِكَ الرَّهْطُ كُلُّهُمْ غَيْرِي.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Аллоҳга қасамки, мен ўзим билан Қиёмат қойим ўртасида содир бўладиган барча фитналарни энг яхши биладиган одамман. Расулуллоҳ алайҳиссалом менга бу ҳақда сир қилиб айтган, мендан бошқага айтмаган нарсаларни унутишим мумкин эмас. Расулуллоҳ алайҳиссалом орамизда туриб, бизга фитналар ҳақида сўзладилар ва уларни санаб бердилар: «Улардан учтаси бирор нарсани тек қўймайди. Уларнинг орасида ёзнинг шамолига ўхшаганлари ҳам бор, кичкиналари ва катталари ҳам бор», дедилар. Ўшанда у ерда бўлганларнинг мендан бошқа ҳаммаси оламдан ўтиб кетди».

وَعَنْهُ قَالَ: أَخْبَرَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِمَا هُوَ كَائِنٌ إِلَى أَنْ تَقُومَ السَّاعَةُ فَمَا مِنْهُ شَيْءٌ إِلَّا قَدْ سَأَلْتُهُ إِلَّا أَنِّي لَمْ أَسْأَلْهُ مَا يُخْرِجُ أَهْلَ الْمَدِينَةِ مِنَ الْمَدِينَةِ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом менга Қиёмат қойим бўлгунича содир бўладиган воқеаларни айтиб берганлар. Аммо у зотдан Мадина аҳли Мадинадан нима учун чиқарилишини сўрамаганман».


عَنْ عَمْرَو بْنَ أَخْطَبَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى بِنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْفَجْرَ، وَصَعِدَ الْمِنْبَرَ فَخَطَبَنَا حَتَّى حَضَرَتِ الظُّهْرُ فَنَزَلَ فَصَلَّى ثُمَّ صَعِدَ الْمِنْبَرَ فَخَطَبَنَا حَتَّى حَضَرَتِ الْعَصْرُ ثُمَّ نَزَلَ فَصَلَّى ثُمَّ صَعِدَ الْمِنْبَرَ فَخَطَبَنَا حَتَّى غَرَبَتِ الشَّمْسُ فَأَخْبَرَنَا بِمَا كَانَ وَبِمَا هُوَ كَائِنٌ فَأَعْلَمُنَا أَحْفَظُنَا.

Амр ибн Ахтоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга бомдод намозини ўқиб бердилар, сўнг минбарга чиқиб, пешин киргунича хутба қилдилар. Сўнгра тушиб, намозни ўқиб бердилар. Кейин яна минбарга чиқиб, аср киргунича хутба қилдилар. Сўнг тушиб, намозни ўқиб бердилар. Кейин яна минбарга чиқиб, қуёш ботгунича хутба қилдилар. У зот бизга бўлган ва бўладиган барча воқеаларни айтиб бердилар. Орамиздан ким уларни ёдлаб қолган бўлса, ўша энг кўп билади».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَا تَذْهَبُ الدُّنْيَا حَتَّى يَأْتِيَ عَلَى النَّاسِ يَوْمٌ لَا يَدْرِي الْقَاتِلُ فِيمَ قَتَلَ وَلَا الْمَقْتُولُ فِيمَ قُتِلَ»، فَقِيلَ: كَيْفَ يَكُونُ ذَلِكَ؟ قَالَ: «الْهَرْجُ، الْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, одамларнинг бошига қотил нима учун ўлдирганини, мақтул эса нима учун ўлдирилганини англамайдиган кун келмагунича бу дунё тамом бўлмайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, у қандоқ бўлади?» дейишган эди, «Қирғинбарот бўлади. Қотил ҳам, мақтул ҳам дўзахда бўлади», дедилар».


Шарҳ: Ҳараж – фитналар, одам ўлдиришларнинг кўпайиши.
Қиёматнинг аломатларидан бири – одам ўлдиришнинг кўпайиши, ўлдирганлар нима учун ўлдирганини, ўлдирилганлар эса нима учун ўлдирилганини била олмай қоладиган ҳолат бўлиши экан.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَتِ السَّنَةُ بِأَلَّا تُمْطَرُوا وَلَكِنِ السَّنَةُ أَنْ تُمْطَرُوا وَتُمْطَرُوا وَلَا تُنْبِتُ الْأَرْضُ شَيْئًا». رَوَى هَذِهِ الْخَمْسَةَ مُسْلِمٌ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқий қаҳатчилик – ёмғир ёғмаслиги эмас. Ҳақиқий қаҳатчилик – ёмғир ёғиши, лекин ёмғир ёғса ҳам, ердан ҳеч нарса унмаслигидир», дедилар».
Ушбу беш ҳадисни Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Дарҳақиқат, бу катта офат бўлади. Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин!

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.3. давоми...

4774 21:10 / 21.04.2019
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Иҳёу улумид дин, китобида келтиради.Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади.Бир киши подшоҳга яқинлашди, унинг хос давоми...

1276 09:00 / 23.08.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан бир сафарга чиқдилар. Кечаси бир кишининг маконига етиб бордилар. У ўзининг ҳовузининг олдида ўтирган эди. давоми...

2522 09:32 / 06.01.2022
Амалларимизнинг энг афзали вақтимизни қадрига етиб, уни асрашимиздир.Айни дамда биз яшаб турган вақтимиз бизнинг умримиз ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъи давоми...

1775 17:00 / 03.06.2022