1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркияда халқаро конференция ўтказилди

15:12 / 25.12.2023 617 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 21 декабрь куни Туркия Республикасининг Истанбул университети Илоҳиёт факультети анжуманлар залида «Мовароуннаҳрнинг Ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.


Анжуман «Аё-София» масжиди имом-хатиби Ферруҳ Муштуэрнинг Қуръони Карим тиловати билан бошланди.


Халқаро анжуман Истанбул университети ректори, профессор Усмон Булент Зулфиқор, UMAD- Uluslararası Müslüman Alimler Dayanışma Derneği – «Халқаро мусулмон уламолари бирдамлик ассоциацияси» президенти Абдулваҳҳоб Экинжи ва İHAM – Ilim hizmet ve araştirma merkezi – «Илмий хизмат ва тадқиқот маркази» президенти профессор Мустафо Караташнинг кириш сўзлари билан очилди.


Юртимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети доктори Абдумурод Тилавов ва доктор Абдумухтор Раҳмонов анжуманда маърузалар билан иштирок этдилар.


Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов «Ҳанафий мазҳабининг Мовароуннаҳрга кириб келиши, тарқалиши ва ривожланиши» мавзусида маъруза қилди.


Истанбул университети ректори, профессор Усмон Булент Зулфиқор Мовароуннаҳрнинг инсоният тарихи ва Ислом маданиятидаги ўрни ва аҳамиятига урғу берди. Бу диёрдан етишиб чиққан уламоларнинг Ислом динига қўшган ҳиссасига тўхталиб, Темурийлар давлатининг минтақада илм-фан ва маданият борасидаги хизматларига алоҳида эътибор қаратди. Ректор Туркия, жумладан Истанбул, университети билан Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий алоқалар янада ривожланаётганини катта мамнуният билан таъкидлади.


Анжуман якунида профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Истанбул университети ректори, профессор Усмон Булент Зулфиқорга эсдалик совғаларини топширди.

ТИИ Матбуот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
Дженн шаҳри аҳолиси Малидаги қадимий машҳур .Дженне, масжидини ҳар йили ободонлаштиришда иштирок этади. Ҳар йили минглаб кишилар лой, яъни пахсадан қурилган давоми...

1397 15:45 / 14.06.2023
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаrdquoги қарорини давоми...

1404 19:30 / 24.07.2020
Якшанба куни Массачусетс штатининг Аттелборо шаҳрида Ясин масжиди очилган. Бу ҳақда Thesunchronicle газетасига таяниб, iqna сайти хабар беради.Аввал масжид ўрнида дўкон давоми...

1573 13:05 / 29.10.2019
Юртимизнинг барча ҳудудларидаги каби бугун Тошкент вилоятида ҳам .Энг маърифатли имом, кўриктанловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.Танлов, анъанага кўра, Қуръони давоми...

2172 16:28 / 29.10.2018
Аудиолар

121404 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42901 14:35 / 11.08.2021