1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Эски соат баҳоси

11:33 / 03 март 6144 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота вафоти олдидан ўғлини олдига чақириб:
«Бу катта бобонгнинг соати. Ёши икки юз йил атрофида. Буни сенга беришдан олдин, кўча бошидаги соат дўконига бориб, бу соатни сотмоқчиман, нархи қанча бўлади, деб сўраб келишингни буюраман», деди.


Ўғил дўконга бориб, ҳолатни ўрганиб, отасига: «Дўкон сотувчиси бу соатга беш жунайҳ бермоқчилигини, у жуда эски соатлигини айтади».


Ота яна ўғлига: «Антикварлар билан шуғулланадиган дўконга бориб, соатнинг нархини билиб келишини», айтади. Ўғил антикварлар дўконига бориб, соат нархини билиб келади ва отасига: «Бу соатга беш минг жунайҳ таклиф қилишди», дейди.


Сўнгра ота ўғлига:
«Энди музейга бориб, соатни сотмоқчи эканлигингни айт», деди. Ўғил музейга бориб келади ва отасига: «Музейдагилар бир мутахассисни олиб келдилар. У соатга нарх қўйиб берди. Сўнг улар бу соат учун миллион жунайҳ таклиф қилдилар» дейди.


Ота:
«Мен сенга қадрингни биладиганлар орасида туришингни ўргатмоқчи бўлдим, қадрингни ерга урадиганлар орасида туриб, агар сени қадрламасалар, ғазабланиб юрма демоқчи эдим. Сени фақат қийматингни билгангина қадрлайди. Шундай экан, ўзингга муносиб бўлмаган жойда қолма. Қадрингни бил, ўзингга паст баҳо берма!»


Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яхши кўрган инсонингизни қадрлашингизнинг, унга ғамхўрлик қилишингизнинг энг афзал йўли mdash бу унга охирати учун фойдали бўлган китоб ҳадя қилишингиздир. Сиз давоми...

1218 09:00 / 25.01.2023
Солиҳ салафларимиздан бири Аллоҳ таолонинг .Эй иймон келтирганлар Маст ҳолингиздато айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг, оятини давоми...

2013 13:00 / 13.12.2021
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг замонларига келиб Қуръони Карим оятлари қироатида ихтилофлар туғилгани сабабидан унинг ягона нусхасини тузиш ва бу давоми...

4430 14:00 / 10.07.2021
244. 294. Абу Заррдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар тонгда ҳар бирингиздан ҳар бир бўғим учун садақа лозимдир. Кўринганга салом бериши ҳам давоми...

5669 21:17 / 02.05.2017