1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

08:52 / 20.12.2023 948 pdf Ўқиш режими + -

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг божалари, муҳтарам Одилжон ҳожи Абдураҳимжон ўғлининг вафотлари муносабати билан барча оила аъзоларига, сафдошлари, шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, тортган дардларини барча саҳву хатоларига каффорат айласин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, халқимизнинг фаровонлиги, Ватанимизнинг равнақи йўлида адлия соҳасида қилган кўп йиллик хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод этсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларимизни ижобат айласин!

Марҳум биродаримизнинг барча оила аъзоларига, фарзандларига, яқинлари, қавм-қариндошларига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, сабри жамил тилаймиз.

Жаноза Наманган шаҳар, «Абу Юсуф» жомеъ масжиди(«Мингчинор» масжиди)да аср намозидан кейин ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Мусибат етганда «Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтамиз», деган сабрли мўминларга хушхабар беринг».

 

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи Каримуллоҳ домла раҳимаҳуллоҳнинг ўғиллари, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби давоми...

1896 13:51 / 14.02.2022
Манба ЎМИ матбуот хизмати

4349 06:15 / 14.07.2018
Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас.Маъно билган зотга пардаҳижоб бўлмас,Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.Мирзо Кенжабек давоми...

960 19:30 / 11.02.2021
Саудия Aрабистонидаги Жидда шаҳрида кичик бир гуруҳ бундан беш йил аввал камбағал ва муҳтожларни озиқовқат билан таъминлаш учун ташаббус кўрсатган эдилар.Тўлиқ давоми...

1186 12:20 / 22.04.2021
Видеолар
Аудиолар

121629 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43091 14:35 / 11.08.2021