1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Самарқандга ташриф буюрди

21:30 / 27.11.2023 553 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари юртимиз бўйлаб илмий сафарни бошлаган эдилар.

Бугун, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Самарқанд вилоятида жойлашган Имом Бухорий номидаги ҳадис илми марказига ташриф буюрдилар. Ташриф жараёнида меҳмонлар марказдаги талабалар ва илмий тадқиқотчи олимларга яратилган шароитлар ҳамда олиб борилаётган илмий ишларни кўздан кечирдилар. Шунингдек, Имом Бухорий ҳаёт йўлларига бағишланган музей билан ҳам яқиндан танишиб чиқдилар.


Сўнгра марказда таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув асносида «Фиқҳда ҳадис илмининг аҳамияти» мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.


Ушбу илмий суҳбат сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

















Шу билан доктор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг Самарқанддаги ташрифлари якунига етди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар инсон бирорта ишни бажаришга астойдил интилса, Аллоҳнинг иродаси билан албатта ўша нарсанинг уддасидан чиқади.ndash 82 ёшга кириб араб тилини ўрганаман, Қуръон давоми...

2318 09:12 / 05.12.2018
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз АлСауд жума куни қиролликнинг ҳаж ишлари бўйича янги вазирини эълон қилди. Al Arabiya телеканалининг хабарига кўра, давоми...

1314 08:30 / 14.03.2021
Бугун, 19 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Юнусобод, жомеъ масжидига аср давоми...

985 11:30 / 19.02.2022
Йигирма бир ёшли мисрлик қория қиз Реҳаб Салоҳ ашШариф Қуръони Каримни бир ярим йил ичида тўлиқ ёд олиб, уч ой мобайнида мусҳафни тўлиқ ёзишга муваффақ бўлди. Бу давоми...

1822 16:03 / 29.12.2023
Аудиолар

121333 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42842 14:35 / 11.08.2021