1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Мусулмонни кофир дейишнинг ҳукми | Ақийда дарслари (255-дарс)

19:00 / 27.11.2023 923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу масала жуда нозик ва ўта хатарлидир. Айниқса, ҳозир, ақоид илми билимдонлари кам, уни излаганлар ундан ҳам кам, бўлган-бўлмаган нарса учун кўпчиликни кофир ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайган бир пайтда. Албатта, ҳар бир ижтимоий муаммонинг ўз сабаблари ва омиллари бўлгани каби, одамларни осонликча кофирга ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайишининг ҳам ўзига яраша сабаб ва омиллари бор. Уларни батафсил ўрганишни мутахассисларга ҳавола қилиб, биз ўзимизга тегишли жойини баён қилишга ўтамиз. Ислом борасидаги кўпгина хатолар қатори, бу масаладаги хато ҳам, асосан кишиларнинг диний билим савиясининг йўқлиги ёки хатолигидан келиб чиқади. Энг ёмони – ўша камчиликни тўғрилашга ҳаракат қилмасликдир.

Ушбу маънода кишиларга айтиб юрган маълумотларимизни ёзиб ҳам қўйишга қарор қилдик.

Бу масалада «Шархи «Ақийдатут Таҳовийя» китобида қуйидагилар айтилади:

«Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз, модомики буни ҳалол ҳисобламаса».

Бу каби масалаларда «аҳли қибла»дан мурод, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жамики нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирортасини инкор қилмаганлар кўзда тутилади.

Демак, «Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз», дегани, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жамики нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирор нарсани инкор қилмаган одамни гуноҳи кабира ёки бошқа гуноҳ туфайли «кофир» деб ҳукм чиқармаймиз, деганидир.

Аммо гуноҳ ишларни қилган одамни «Кофир бўлди», дейдиганлар ўзларининг оят ва ҳадисларга амал қилиб иш тутаётганларини даъво қиладилар ва далиллар келтирадилар.

Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида «куфр» деб номланган гуноҳларга мисоллар қуйидагилар:

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ

1. «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят).

2. Набий алайҳиссалом: «Мусулмонни сўкмоқлик фисқдир. У билан уруш қилмоқ куфрдир», деганлар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан сўнг бир-бирингизнинг бўйнингизни чопиб, кофир бўлманг» деганлар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон билан куфрнинг ўртасида намозни тарк қилиш бордир», деганлар.

Муслим ривоят қилган.

5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан ўзганинг номига қасам ичса, батаҳқиқ, кофир бўлибди», деганлар.

Имом Ҳоким ривоят қилган.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илми калом, фалсафа ва ботиниядан ўзлари излаган илми яқийнни топишдан умиди узилган имом Ғаззолий ўша вақтнинг яна бир маърифат ўчоғи бўлган тасаввуфга давоми...

4437 14:05 / 07.10.2019
Эй одамлар Роббингиздан қўрқинг Албатта, Соат қиёмат зилзиласи улкан нарсадир.Ушбу ояти каримадаги хитоб барча одамларга қаратилгандир. Оятда ҳамма одамларни давоми...

6423 18:48 / 15.02.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган Осмонлар ва Ердаги барча жонзот ҳожатларини Ундан сўрар. Ҳар куни У тинимсиз фаолиятдадирrdquo АрРоҳман сураси, 29оят.Ҳа, давоми...

3782 16:54 / 18.05.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..Аллоҳнинг мукаммал калималари, ndash қалбларнинг нури, кунларнинг шодлиги, бахтсаодат сурури, ҳидоят калити. Кимки унга боғланса, нажот давоми...

8294 20:50 / 16.09.2017