1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

Қуръони Карим тиловати аудио диски сотувга чиқди

05:00 / 09.03.2017 4579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим тиловати аудио диски сотувга чиқди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг инсониятга нозил қилган сўнгги каломи бўлиб, унинг лафзи ҳам, маъноси ҳам У Зотнинг Ўз ҳузуридандир. Ушбу Каломи Шариф ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом орқали ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига нозил қилинди.
Жаброил алайҳиссалом Қуръони Каримнинг ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳарфининг ўқилишини, маъноларини ва уларни амалга қандай татбиқ қилишни – барча-барчасини Пайғамбар алайҳиссаломга ўргатиб борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ояти карималарни қандоқ қабул қилиб олган бўлсалар, худди шундай, ҳеч бир ўзгаришсиз, ҳарфма-ҳарф саҳобаларига ўргатар эдилар. Шунингдек, сураларнинг номлари, ададлари, тартиби, оятларнинг кетма-кетлиги, адади ва бошқа жиҳатларини ҳам умматларига илоҳий ваҳий асосида тўла-тўкис етказдилар. Ана шундай ваҳий ҳодисаларига тирик гувоҳ бўлган, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита ўрганган бахтиёр саҳобалар ўз зиммаларидаги бу омонатни ўзларидан кейинги авлод – тобеъинларга, улар эса кейинги авлодларга ана шундай тарзда ўргатиб келдилар. Бу силсила ҳозирга қадар узилмай давом этиб келмоқда.
Қуръони Карим тиловатини ушбу муборак силсила вакилларидан, хусусан, ўзбек қориларидан тинглаш ҳар биримиз учун улкан бахтдир. Қўлингиздаги мазкур аудиотўпламга ҳамюртларимиз – машҳур қориларимиз тиловат қилган хатми Қуръон жамланган.

 

Қуръони Карим
(тўлиқ хатм)

Ушбу хатм Ҳафс ибн Сулаймон ибн ал-Муғийра ўз устози имом Осим ибн Абуннажуд ал-Кўфий ат-Табиъийдан ривоят қилган қироатда, имом Шотибий тариқасида ўқилган.
Имом Осим бу қироатни Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабийб Суламийдан, у эса Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумлардан, улар эса Расули акрам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни фаришта Жаброил алайҳиссаломдан, у зот эса Роббулоламийндан қабул қилгандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръони каримни тиловат қилишнинг уч хил суръатдаги мартабаси ривоят қилинган. Ушбу хатм ўрта (тадвир) мартабада ўқилган.

Ҳофизи Қуръонлар:
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
 
Муаллиф:  Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
Номи:  «Қуръони Карим тиловати» (6 та CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2011
Ҳажми:  2 186 дақиқа

Нархи:  15 000 сўм 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27

Ушбу аудио дискларда қуйидаги сураларнинг тиловатини эшитасиз:
 

1-диск

1. Фотиҳа сураси
2. Бақара сураси
3. Оли Имрон сураси
4. Нисо сураси

2-диск
5. Моида сураси
6. Анъом сураси
7. Аъроф сураси
8. Анфол сураси
9. Тавба сураси

3-диск
10. Юнус сураси
11. Ҳуд сураси
12. Юсуф сураси
13. Раъд сураси
14. Иброҳим сураси
15. Ҳижр сураси
16. Наҳл сураси
17. Исро сураси
18. Каҳф сураси
19. Марям сураси
20. Тоҳа сураси
21. Анбиё сураси

4-диск
22. Ҳаж сураси
23. Муъминун сураси
24. Нур сураси
25. Фурқон сураси
26. Шуаро сураси
27. Намл сураси
28. Қосос сураси
29. Анкабут сураси
30. Рум сураси
31. Луқмон сураси
32. Сажда сураси
33. Аҳзоб сураси

5-диск
34. Сабаъ сураси
35. Фотир сураси
36. Ясин сураси
37. Соффат сураси
38. Сод сураси
39. Зумар сураси
40. Ғофир сураси
41. Фуссилат сураси
42. Шўро сураси
43. Зухруф сураси
44. Духон сураси
45. Жосия сураси
46. Аҳқоф сураси
47. Муҳаммад сураси
48. Фатҳ сураси
49. Ҳужурот сураси
50. Қоф сураси
51. Зарият сураси
52. Тур сураси
53. Нажм сураси
54. Қамар сураси

6-диск
55. Ар-Роҳман сураси
56. Воқеа сураси
57. Ҳадид сураси
58. Мужодала сураси
59. Ҳашр сураси
60. Мумтаҳана сураси
61. Соф сураси
62. Жумуъа сураси
63. Мунофиқун сураси
64. Тағобун сураси
65. Талоқ сураси
66. Таҳрим сураси
67. Мулк сураси
68. Қалам сураси
69. Ал-Ҳаққо сураси
70. Маориж сураси
71. Нуҳ сураси
72. Жин сураси
73. Муззаммил сураси
74. Муддассир сураси
75. Қийама сураси
76. Инсон сураси
77. Мурсалат сураси
78. Набаъ сураси
79. Назиъат сураси
80. Абаса сураси
81. Таквир сураси
82. Инфитор сураси
83. Мутоффифин сураси
84. Иншиқоқ сураси
85. Буруж сураси
86. Ториқ сураси
87. Аъла сураси
88. Ғошия сураси
89. Фажр сураси
90. Балад сураси
91. Шамс сураси
92. Лайл сураси
93. Зуҳо сураси
94. Шарҳ сураси
95. Тийн сураси
96. Алақ сураси
97. Қодр сураси
98. Баййина сураси
99. Залзала сураси
100. Адият сураси
101. Қориъа сураси
102. Такасур сураси
103. Аср сураси
104. Ҳумаза сураси
105. Фил сураси
106. Қурайш сураси
107. Маъун сураси
108. Кавсар сураси
109. Кафирун сураси
110. Наср сураси
111. Масад сураси
112. Ихлос сураси
113. Фалақ сураси
114. Нас сураси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot 12жузи MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Фароиз ва васиятлар, деб номланган давоми...

4752 05:00 / 10.03.2017
quotҚуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимасиquot 4диск MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, юртимиз мусулмонлари давоми...

3599 05:00 / 10.03.2017
quotМўминларни қизиқтирган саволларга жавобларquot MP3 диски чиқдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Мўминларни қизиқтирган саволларга жавоблар, давоми...

4894 05:00 / 11.03.2017
quotҲадис ва Ҳаётquot 7жузи MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Намоз3, деб номланган 7жузи ёзилган давоми...

4828 05:00 / 10.03.2017