1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дуо ижобатининг энг катта омили

16:16 / 15 февраль 1785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асарда келишича, бир киши Ийсо алайҳиссаломга деди:
- Менга насиҳат қилсангиз!
Ийсо алайҳиссалом дедилар:
- Ейдиган нонинг қаердан келаётганига қара!
Яъни, ҳалол меҳнат қил!
Анбиёларнинг даъватлари бир хил. Аллоҳнинг ҳузуридаги дин битта.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ покдир. Пок нарсани қабул қилади».
Аллоҳ таоло пайғамбарлари орқали мўъминларга амр қиляпти:
«Эй пайғамбарлар! Покиза нарсалардан еб, солиҳ амал қилинглар!.
Албатта, Мен нима амал қилаётганларингизни билувчиман» (Мўминун сураси, 51-оят).
Яна айтади:
«Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларининг покизаларидан енглар!» (Бақара сураси, 172-оят).
Бир куни узоқ сафарга чиққан, сочлари тўзиб чангга беланган бир мусофир ҳақида гапирдилар: «У қўлларини осмонга чўзиб: «Эй Раббим, эй Раббим!» дейди. Ейдиган нарсаси ҳаром, ичадиган нарсаси ҳаром. Қандай қилиб дуоси ижобат бўлсин?!»
Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ «аАл-Авсат»да келтиради:
«Саъд ибн Абу Ваққос розияллоху анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
«Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳга дуо қилинг, мени дуоси ижобат бўладиганлардан қилсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Саъд! Таомингни ҳалолдан егин, дуоси ижобат қилинадиганлардан бўласан.


Кўп кишилар дуоси ижобат бўлмаётганидан шикоят қилади. Бунинг сабаби шуки, ҳаромга бепарво бўлиб қолдик. Кўпгина инсонлар ҳаром мол деганда бировнинг чўнтагидан олинган пулни тушунишади. Аммо бундай пул ҳаром молдан бир жуздир, ҳаммаси эмас.


Укаларга тегадиган меросни эгаллаб олиш ёки уларнинг улушидан олиб қолиш ҳаромдир.


Хотин вафот қилса ва ундан катта мерос қолса, эр уни фарзандлари ва аҳлига бермасдан ўзи эгаллаб олса, ҳаромдир.


Муомалани осон битириш учун бериладиган пора ҳаромдир.
Бир идорада ишламасдан номини қайд қилиб қўйиб маош олиш – ҳаромдир.
Шартномага мувофиқ ишламаслик – ҳаром. Молнинг айбини айтмасдан, камчилигини яшириб сотишдан тушган фойда – ҳаром.

Ташвишни кетказиш учун кишилардан қарз олиб, сўнгра уни қайтармасликни ният қилиш ҳаром.


Бирор хайрия жамиятининг раислигини қўлга киритиб, сўнгра уни кишиларга тарқатмасдан ҳазм қилиб юбориш – ҳаром.


Бўйнида одамларнинг, ишчиларнинг ҳаққи ёки адо қилинмаган маоши бўлатуриб ортиқча ҳашаматга берилиш, узоқ сафар-саёҳатларга чиқиш, турли хил машиналар миниш – ҳаром.
Аллоҳга ҳийла қилиб топилган мол – ҳаром...


Аллоҳни алдаб бўлмайди. Ҳийлангиз Унга ўтмайди. Ейдиган нонимизга қарайлик, у қаердан келяпти? Молимизни қаердан топаётганимизга, қаерга сарфлаётганимизга қарайлик. Ана шундан сўнг дуоларимиз ижобатини ҳайрат-ла, томоша қиламиз, иншааллоҳ!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ дедилар .Динингда турли қарамақаршилик ва баҳслар тўлқинига тушиб қолсанг, динда собит турганларни ўта қаттиқ давоми...

924 09:00 / 21.02.2023
Кимнинг моли ортса, унинг учун ҳисоб бериши ҳам ортади. Унутманг, молнинг ҳалолига ҳисоб, ҳаромига азоб бор. Кимнинг зулми кўпайса, ниҳояси ёмон бўлади. Золим зулм давоми...

2548 19:00 / 16.07.2022
Инсон дўстлари, танишлари ёки оила аъзолари даврасида ўтирганда, қурбонлик қилиш учун сотиб олган ҳайвонининг нархини айтмайди, .Жонзотни қимматга олдим, деб давоми...

2497 17:00 / 06.07.2022
Аллоҳ таолонинг биз бандаларига ато қилган улкан неъматларидан бири вақтдир. Вақт кетса қайтиб келмайдиган неъматдир. Ҳикматларда шундай дейилган Вақт қилич давоми...

2081 09:39 / 13.10.2021