1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Еттинчи салб юриши

11:25 / 04.11.2023 895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(1248–1250)

Ўн йиллик тинчлик сулҳи муддати тугаши билан салбчилар мусулмонларга қарши бир неча бор ҳужумлар уюштирдилар. 1239 йилда Фаластинда Наварра қироли Тибо I (1234–1253) қўшин ташлади, аммо унинг ҳаракати ҳеч қандай муваффақият келтирмади. Қирол Генрих III (1216–1272) нинг укаси граф Ричард Корнуэльский қўмондонлигидаги инглиз рицарларининг 1240–1241 юриши нисбатан омадли бўлди. Ричард Миср султони Айюбнинг барча асир христианларни озод қилишига эришди ва ватанига жўнаб кетди. Аммо 1244 йилда Айюб турк ёлланма аскарларидан қўшин тўплаб Фаластинга бостириб кирди, Қудусни эгаллади ва Ғазо ёнидаги жангда салбчиларни мағлуб этди. 1247 йилда мусулмонлар Асқалонни забт этишди. Папа Иннокентий IV (1243–1254) нинг даъватига жавобан Франция қироли Людовик IX (1226–1270) 1249 йилнинг февралида катта флот билан Марселдан денгизга чиқди ва Мисрга келди. Французлар мусулмонлар ташлаб чиққан Димиётни эгаллашди ва Қоҳира томонга йўл олишди, аммо қуршовга тушиб қолиб, таслим бўлишга мажбур бўлишди. Қўшин оддий таркибининг бари қириб ташланди. Людовик IX катта қийинчилик эвазига сулҳ тузишга эришди ҳамда икки юз минг ливр миқдоридаги катта тўлов эвазига озодликка чиқди. Димёт мисрликларга қайтарилди. Қирол Акрага йўл олди ва тўрт йил давомида Сурияда ўзгарувчан муваффақият билан ҳарбий ҳаракатлар олиб борди. 1254 йилда у Францияга қайтди. 

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Христианлар учун муқаддас саналган Тавротда Одам Атога ейиши ман қилинган дарахт илм ва маърифат дарахти эди. Аллоҳ инсонга илму маърифатни раво кўрмагани учун давоми...

4727 12:30 / 22.12.2018
Насронийларнинг аксарияти Инжил бевосита Ийсонинг ҳаётига гувоҳ бўлганлар томонидан ёзилган, деб ҳисоблашади. Шунинг учун бу китоблар Ийсонинг ҳаёт йўли ва давоми...

3760 19:15 / 15.01.2019
биринчи мақолаИслом барча самовий динларнинг асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.У сизга диндан Нуҳга давоми...

1657 19:30 / 20.08.2019
Ва ниҳоят, кутилган ўшал улуғ иш содир бўлди. Кунлардан бирида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ғори Ҳиронинг оғзига чиқишлари билан.Иқроъ, Ўқи деган гулдурос давоми...

1560 19:35 / 27.09.2019