1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви танловининг навбатдаги ғолиби аниқланди

10:33 / 25.10.2023 860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг навбатдаги ғолиби аниқланди. Ҳайъат аъзолари томонидан танловнинг 50-сонидан 55-сонигача бўлган кўрсатувлар бўйича Фарғона вилояти Қува туманидан Абдураимов Абдумаликжон Хасанбой ўғли «Энг яхши фикр-мулоҳаза» танловининг ғолиби деб топилди.


Танлов ғолибига шайх ҳазратларининг шоҳ асарлари бўлмиш олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» китоби совға қилинди. 


Азизлар, «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви танлови давом этади. 


Ҳар учта сон оралиғида (яъни, 56-57-58-сонларига) ёзилган изоҳлардан ғолибликка муносиби саралаб олинади. Аввалгидек, бунда ҳам изоҳларнинг танлов шартларига мослиги эътиборга олинади.


Кўрсатувнинг навбатдаги сонларини томоша қилинг ва танлов ғолибига айланинг.
Танлов шартлари:
1. Кўрсатув ҳақида умумий фикрингиз.
2. Кўрсатувдаги энг ёққан хотира қайси бўлди?
3. Энг кўп манфаатли бўлган сон қайси бўлди?
4. Барча сонлардан олган 10 та хулосангиз.
5. Кўрсатув бўйича қандай таклиф ва мулоҳазаларингиз бор?
6. Ҳазрат билан боғлиқ сизнинг қандай хотирангиз бор?
Аллоҳ таоло хайрли ишларни давомли қилсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Риё батамом қутулиш қийин бўлган маънавий офатлардан ва қалбнинг хавфли касалликларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ тавфиқ берган оз сонли кишилардан ташқари кўплаб давоми...

5292 20:24 / 21.04.2017
Сўзим бошида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидек буюк инсонни бизга юборган ва у инсонга нисбатан бизда муҳаббат уйғотган Аллоҳга беҳисоб давоми...

652 15:40 / 06.10.2023
Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувига билдирилган энг давоми...

855 17:19 / 20.09.2023
Ҳамонки, суҳбатимиз инсон умри ҳақида, шу умрдан унумли фойдаланиш ва касбкор қимлиш ҳақида экан, авваламбор шуни айтиш лозимки, умр инсониятга берилган энг давоми...

4855 14:02 / 24.03.2017