1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Тўртинчи салб юриши

14:40 / 23.10.2023 1608 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи салб юришидаги муваффақиятсизлик Рим папаси Иннокентий III (1198–1216) ни Қуддусга эгалик қилаётган, салбчи мамлакатларининг асосий ғаними саналаган Мисрга қарши салб юришини тарғиб қилишга ундади. 1202 йилнинг ёзида Бонифаций Монферратский бошчилигидаги рицарлар Венецияга тўпланишди. Салбчилар етакчиларида Фаластинга денгиз орқали боришга талаб қилинадиган тўлов учун маблағ йўқлиги боис улар венецияликларнинг Далмациядаги ажралиб чиққан Дар (Задар) портига қарши жазо юришида иштирок этиш тўғрисидаги шартига розилик билдиришди. 1202 йилнинг октябрида рицарлар Венециядан сузиб кетишди ва ноябрнинг охирларида, узоққа чўзилмаган қамалдан сўнг Дарни ишғол этиб, талон-тарож қилишди. Иннокентий III салбчиларни черковдан четлатди, аммо агар улар Мисрга юришни давом эттиришса, четлатишни бекор қилишга ваъда берди. Аммо 1203 йилнинг бошида рицарлар Ғарбга қочиб кетган Византия шаҳзодаси — 1095 йилда ўз акаси Алексей III (1195–1203) томонидан тахтдан четлатилган император Исаак II нинг ўғли Алексей Ангелнинг илтимосига кўра Византиядаги ички сиёсий курашга аралашишга ва Исаакни тахтга қайтаришга қарор қилишди. 1203 йил июнь ойининг охирида улар Константинополни қамал қилишди. Июлнинг ўрталарида, Алексей III қочиб кетгандан сўнг Исаак II ҳокимияти тикланди, шаҳзода Алексей эса Алексей IV номи остида мамлакатнинг иккинчи ҳукмдори бўлди. Аммо императорлар салбчиларга ваъда қилинган икки юз минг дукат миқдоридаги катта маблағни тўлай олишмади, натижада 1203 йилнинг ноябрида улар ўртасида ихтилоф келиб чиқди. 1204 йилнинг апрелида халқ қўзғолони натижасида Исаак II ва Алексей IV тахтдан ағдарилди, янги император Алексей V Мурзуфл рицарлар билан очиқдан очиқ адоватга киришди. 1204 йил 13 апрелда салбчилар Константинополга бостириб киришди ва уни вайрон қилишди. Византия империяси ўрнида бир неча салбчи мамлакатлар юзага келди: Лотин империяси (1204–1261), Фессалония қироллиги (1204–1224), Афина герцоглиги (1205–1454), Морей (Ахей) князлиги (1205–1432); бир қатор ороллар венецияликларга насиб этди. Натижада асосий мақсади мусулмон оламига қарши зарба бериш бўлган тўртинчи салб юриши Ғарбий ва Византия христианлигининг батамом парчаланишига олиб келди.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон уламолар тарихда биринчи бўлиб, набототларга таъсир ўтказиб, ўзларига керак бўлган ранг ва моддаларни уларга киритиш йўлларини ишлаб давоми...

905 14:44 / 22.12.2022
Чўқинтириш ndash насронийликни қабул қилаётган одамлар барча гуноҳларидан ҳоли бўлиш учун уч марта сувга ботирилишидир. Айтишларича, бу янгиланиш ва қайта тирилиш давоми...

2118 19:30 / 24.06.2019
Шундан кейин кимлардир, Дин Халверзон тахмин қилганидек, университет олимлари, бошқалар тахмин қилганидек, кўзга кўринмас яширин кучлар айни Коперникнинг гапини давоми...

452 15:00 / 15 май
Агар ҳар бир жамият аъзолари ўзлари учун керакли ададдаги ва сифатдаги тиббий ходимларни тайёрламасалар уларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг олдида гуноҳкор давоми...

2046 18:30 / 10.04.2021
Аудиолар

121438 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42936 14:35 / 11.08.2021