1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Учинчи салб юриши

09:51 / 18.10.2023 2213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(1189–1192)


1150 йилларнинг бошида Фаластиндаги салбчи давлатларнинг аҳволи бирмунча яхшиланди: 1153 йили улар Асқалонни эгаллашга муваффақ бўлишди. Аммо 1170 йилларга келиб улар янги хатар билан рўбарў келишди: 1176 йили Мисрнинг янги султони Салоҳиддин Сурияни ўзига бўйсунтирди ва салбчилар унинг ҳукумронлиги халқаси ичида қолдилар. 1187 йили Қуддус қироллигининг энг йирик феодалларидан бири Рено Шатийонский Салоҳиддиннинг синглиси келаётган карвонни қўлга киритади, бу эса султоннинг насроний давлатига ҳужум қилишига сабаб бўлади. 1187 йил июнида мисрликлар Геннисарет кўли яқинида рицарларга бир қатор талофатлар етказишади, 5 июлда эса Ҳиттийн ёнида уларнинг асосий кучларини тор-мор қилишади ва қирол Ги де Лузиньян, Тамплиерлар ордени улуғ магистри, Рено Шатийонский ва кўплаб рицарларни асирликка олишади. 19 сентябрда Салоҳиддин Қуддусни қамал қилади ва 2 октябрда уни таслим этишга муваффақ бўлади. Сўнг у Асқалон, Акра, Тивериаду ва Бейрутни, Тораблус графлигининг бир қисмини ва Антиохийск князлигини эгаллайди. 


Папа Климент III (1187–1191) чақириғи билан учинчи салб юриши ташкиллаштирилди ва уни олмон императори Фридрих I Барбаросса (1152–1190), француз қироли Филипп II Август (1180–1223) ҳамда инглиз қироли Ричард I Львиное Сердце (Шерюрак) (1189–1199) бошқаришди. Биринчи бўлиб олмонлар жангга кирди (1189 йил апрель ойининг охири). Венгер қироли Белой III (1173–1196) ва салжуқлар султони Қилич-Арслон II билан иттифоқ битимини тузган Фридрих I ўз армиясини Дунай йўли бўйлаб олиб кетди. У ҳеч қандай қаршиликларсиз Византия чегараларига етиб борди, бироқ унинг ҳудудига киргач эса, император Исаак II Ангел (1185–1195) адоватига дуч келди. Шунга қарамай у византияликлар билан келишувга эришди ва келишувга кўра, улар олмон армиясининг Андрианополда қишлаши учун шароит яратиб беришди. 1190 йилнинг баҳорида Фридрих I Гелласпонт орқали Кичик Осиё қайта йўл олди ва Лидия, Фригия ҳамда Писидия орқали Сурияга томон ҳаракат қилди. Олмонлар Иконийни эгаллаб, Тавр орқали ошиб ўтиб, Исаврияга кириб боришди; 1190 йил 10 июнда Фридрих I Селекия яқинида оқиб ўтадиган  Каликадне дарёсида чўмилиш пайтида чўкиб кетди. Армия бошқаруви унинг ўғли герцог Фридрих Швабскийга ўтди; Киликия ва Сурияни ортда қолдириб, у Фаластинга етиб борди ва Акрани қамал қилди. 


1190 йилда Филипп II Август ва Ричард I ўз қўшинларини Мессинада (Сицилия) жамлашди. Аммо улар ўртасида юзага келган низо салбчиларнинг кучи бўлинишига олиб келди. 1191 йилнинг мартида французлар Сицилияни тарк этишди ва тез орада Акрани қамал қилган немисларга қўшилишди. Уларга византиялик Исааку Комнин сулоласига тегишли Кипрни йўл-йўлакай забт этган англияликлар эргашишди, 1191 йил июнда улар Акра яқинига жойлашишди. Бир неча ҳафтадан сўнг қалъа таслим бўлди. Ричард I билан юзага келган янги низо Филипп II Августни ўз қўшинини Фаластиндан олиб чиқиб кетишга мажбур қилди. 1191 йилнинг иккинчи ярми - 1192 йилнинг биринчи ярмида Ричард I Салоҳиддинга қарши бир неча ҳарбий операцияларни амалга оширди, бироқ бирор муваффақиятга эришолмади, унинг Қуддусни забт этишга бўлган уч уриниши барбод бўлди. 1192 йилнинг сентябрида у Миср султони билан тинчлик сулҳи тузди, унга кўра христианлар Яффадан Тиргача бўлган қирғоқ олди ҳудудларни қайтариб олишди, мусулмонлар Аскалонни вайрон қилиш мажбуриятини олишди, аммо Қуддусни ўзларида сақлаб қолишди. 1192 йилнинг 9 октябрида инглиз қўшинлари Фаластинни тарк этишди. Ричард I Кипрни мустақил Кипр қироллигига (1192–1489) асос солган Қуддуснинг собиқ қироли Ги де Лузиньянга инъом этди.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оврупаликларнинг муҳим кашфиётларидан саналган атирлар айнан ҳаммомларнинг йўқлиги туфайли пайдо бўлди. Машҳур француз атирларининг асосий вазифаси биттагина давоми...

2257 08:30 / 16.06.2019
Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал арабчада .вузуъ, дейилади. .Вузуъ, сўзи луғатда .гўзаллик, ва .ялтираш, маъноларини билдиради. Шариатда эса давоми...

1908 18:00 / 31.01.2021
Ийсо билан Павелнинг таълимотларини фарқловчи учта хислат бордирки, уларни инкор қилиш инсониятнинг нажот топишига хавф солиши мумкин. Бу фарқлар аҳамиятига давоми...

2069 19:15 / 13.09.2019
Инсоният буюк мақсад билан яратилгач, ҳеч бир замонда ўз ҳолига ташлаб қўйилмади Аллоҳ таоло инсон учун ер юзида бахтли ҳаёт кафолатини берувчи Ўзининг давоми...

7802 18:10 / 26.01.2019
Аудиолар

121425 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42925 14:35 / 11.08.2021