1445 йил 14 зулқаъда | 2024 йил 22 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди

14:09 / 11.10.2023 678 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Айни вақтда Kun.uz мухбирининг хабар беришича, озиқ-овқат, палаткалар ва тиббий воситалардан иборат ёрдам энг катта юк самолёти – Boeing-747да етказиб берилди. Мезбонлар вакили Мавловий Шарофиддин Муслим синовли кунларда берилаётган бу ёрдамларни афғон халқи ҳеч қачон эсдан чиқармаслигини таъкидлади.


Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда баёнот берди.


Баёнотга кўра, Афғонистоннинг ғарбий вилоятларида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.


Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош давоми...

467 22:07 / 25.11.2023
Футболчи Bigshoe хайрия лойиҳаси томонидан уюштирилган акцияда иштирок этиб, оилалар учун уйжой пулини тўлаган. Бу оилалар ётоқ ва яшаш хоналари, ошхоналар ва давоми...

929 11:05 / 22.06.2023
Абдураҳмон қори ибн Абдуллоҳ ибн Файзуллоҳ ҳозир 9 ёшда.Ёш бўлишига қарамай, 9 та қироатдан ижоза соҳиби бўлганШу билан бирга, 1400 та ҳадиси шарифни ҳам ёд олганШайх давоми...

1480 00:08 / 17.04.2022
2024 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра хизматлари анжуманкўргазмасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди. Нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2171 14:07 / 09 январь
Видеолар
Аудиолар

121728 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43168 14:35 / 11.08.2021