1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

«Islom.uz-1444» танлов ғолиблари аниқланди

11:21 / 11.10.2023 518 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!
Роббининг пайғомини умматига омонат ила етказган, оламларга раҳмат бўлиб келган Пайғамбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин!

«Islom.uz» портали анъанавий «Islom.uz-1444» танлов ғолибларини тақдирлаш маросими рабиъул-аввал ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлиди шарифларига бағишлаб ўтказиладиган байрам анжумани дастурига киритилганини мамнуният билан маълум қилади.


Анъанага кўра, танловимизда иштирок этган барча қатнашчиларга, бу тадбирга хайрихоҳлик қилган, холис дуода бўлган мухлисларимизга ташаккурлар айтамиз. Қимматли вақтларини, билим ва тажрибаларини, қобилият ва кўникмаларини Аллоҳ таолонинг розилигига йўналтириб, танловга ўз асарларини, мультимедиа маҳсулотларини ҳамда дастурий ишланмаларини тақдим этган барча иштирокчиларимизга раҳматлар айтамиз. Келгусида бундай тадбирларимизнинг янада кўпайишини, уларнинг давомий бўлишини, ўзимиз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан илтижо қилиб қоламиз.
Танловимиз низоми ва тартиб-қоидаларига биноан, ҳакамлар ҳайъати «Islom.uz-1444» танловига тақдим этилган асарларни ўрганиб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлади.


«Islom.uz-1444» танловининг ҳакамлар ҳайъати: 
– танловга тақдим этилган асарларни баҳолашда иштирок этган мухлисларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олиб;
– барча қатнашчиларга танловда фаол иштирок этганлари учун самимий миннатдорчилик билдириб;
– асарларнинг савияси, аҳамияти, сифати ва даражалари ҳамда уларга қўйилган баҳоларни ҳисобга олган ҳолда

«ISLOM.UZ-1444» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

– адабий-бадиий (насрий, шеърий асарлар, публицистик мақола, очерк, репортажлар, сценарийлар, хорижий тиллардан ўзбек тилига ёки ўзбек тилидан хорижий тилларга таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар) йўналишида қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди. 
1. Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли;
2. Мунаввар Рустам қизи;
3. Абдулатиф Абдуллаев.

Шунингдек, қуйидаги қатнашувчилар танловда фаол иштирок этганлари учун эсдалик совғалар билан тақдирланадилар:
Юсуфхўжа Тоиров;
Нодирбек Исмонов;
Абдулазизбек Яхшиев;
Умиджон Ҳасанов;
Шодияхон Қосимова;
Мадинабону Холйигитова;
Жаҳонгир Бобоев;
Муштарий Абдуллаева.

Мультимедиа ва дастурий ишланмалар бўйича келган маҳсулотлар танлов шартларига мос келмагани учун унда иштирок этмади. Бироқ танловга эътибор кўрсатиб, материал юборганлари учун барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз.

Муҳтарам танлов ғолиблари!

«Islom.uz-1444» танловида ғолиб бўлганингиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Танловимизнинг азиз ғолиблари, мукофотлар сизларга мунтазир!
Ғолибларни тақдирлаш маросимида кутиб қоламиз!


Шу билан бирга танловда иштирок этган барчага Islom.uz портали ходимлари ташаккур изҳор қилади.

***

«Islom.uz-1444» танловининг барча ғолибларидан 2023 йил 12 октябрь куни «Шайх Муҳаммад Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида ўтказиладиган тақдирлаш маросимига ташриф буюришларини сўраймиз.


Тақдирлаш маросими шом намозидан сўнг бошланади.


Манзил: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 27 август куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ асос солган .Islom.uz порталининг йил сарҳисоби, тадбири бўлиб ўтди. Тақдимотга давоми...

1299 12:30 / 29.08.2022
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган. 4чорак mdash ҳанбалий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1458 11:02 / 16.06.2022
Ибн Зуҳр номи Ўрта асрларда Европада ҳар бир шифокор ва табибга маълум бўлган ва унинг китоблари диагностика ва даволаш учун энг яхши восита деб ҳисобланган. Аммо давоми...

1227 10:49 / 13.02.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.3чорак mdash шофеъий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1790 09:30 / 18.03.2022