1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир

10:16 / 11.09.2023 929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир», дедилар.
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.


Бошқа бир ривоятда:
«Ҳар бир муҳим иш «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошланмаса, у кесикдир», дейилган.


Уламолар: «Китоб тасниф қилувчи, дарс олувчи, дарс берувчи, хутба айтувчи Аллоҳга ҳамд билан бошлашлари мустаҳаб», дейдилар.


Булардан ташқари, еб-ичгандан кейин, акса урганда, аёлга совчи қўйганда, никоҳ ўқилаётганида, ҳожатхонадан чиқаётганда, шунингдек, бошқа ишларда ҳам Аллоҳга ҳамд айтиш мустаҳабдир. 


Дуонинг хотимасида ҳам, бошланишида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиш мустаҳаб қилинди. Бунга далил Аллоҳ таолонинг: 

وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ 

«Охирги истаклари Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамд айтишдир» (Юнус сураси, 10-оят), деган сўзидир. 
Бирор неъматга етишганда ёки ёмон кўрган нарсасидан узоқлашганда, Аллоҳга ҳамд ҳам айтиш мустаҳабдир. 

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бир банда ихлос билан .Лаа илааҳа иллаллоҳ,ни айтса, албатта, бунга унинг давоми...

2857 04:00 / 14.08.2022
ЎқилишиАллоҳумма солли солаатан каамилатан, ва саллим салааман таамман ъалаа саййидинаа Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва давоми...

126720 09:36 / 23.10.2023
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биттасидан ривоят қилинадиУ зот қизларига тонг отганида .Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, лаа қуввата илла давоми...

2955 15:26 / 17.03.2021
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимиз мўмин мусулмонлари икки йил сабр ила кутилгандан сўнг динимизнинг бешинчи аркони ndash Ҳаж зиёратини адо этиш мақсадида Мадинаи давоми...

2981 17:00 / 20.06.2022